топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси”- 2016 кўрик танлови ўз ниҳоясига етди

English step by step
Чет тили
Ўзбекистон мустақилликка эришгач мамлакатимизда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган эзгу ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Чунончи,  «Таълим тўғрисида»ги  Қонунин,“Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” шулар жумласидандир. Бинобарин, ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларида эркин сўзлаша оладиган ва мавжуд кадрлар салоҳиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорни имзолади.
Мустақиллик йилларида 51,7 минг нафардан зиёд чет тиллар ўқитувчилари тайёрланди, умумтаълим мактабларининг 5-9 синфлари учун инглиз, немис ва француз тиллари бўйича мультимедиа дарсликлари, бошланғич синфларда инглиз тилини ўрганиш бўйича электрон ресурслар тайёрланди, умумтаълим мактабларида, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда 5 мингдан кўпроқ лингафон кабинетлари жиҳозланди.
Шу билан бирга, чет тилларни ўрганишни ташкил қилишнинг амалдаги тизимини таҳлил этиш шуни кўрсатмоқдаки, таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлар замон талабларига, хусусан, илғор ахборот ва медиа-технологиялардан фойдаланиш борасидаги талабга тўлиқ жавоб бермаяпти. Таълим асосан анъанавий услубларда олиб борилмоқда. Таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларни узлуксиз ўрганишни ташкил қилиш, шунингдек, ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда замонавий ўқув-услубий материаллар билан таъминлаш янада такомиллаштирилишини тақозо этади.
 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг 2015 йилдаги “Умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари малакасини ва касб маҳоратини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ҳамда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастуридабелгиланган вазифаларга мувофиқ Халқ таълими вазирининг “Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси” кўрик-танловини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи ишлаб чиқилган.
Юқоридаги меъёрий хужжатлар ижроси юзасидан мазкур йилда ҳам “Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси” кўрик-танловиўтказилди ва унда республика бўйича 3,5 мингдан ортиқ чет тили фани ўқитувчилари иштирок этишди.
Кўрик-танловнинг якуний жорий йилнинг 14-15 июнь кунлари Тошкент вилояти Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида ўтказилди.
 
Анънага кўра йил ўқитувчилари қаторида йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчилари ҳам Халқ таълими вазири томонидан “1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрамида тантанали тақдирланадилар.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.