топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Электрон ҳукумат лойиҳаси тўғрисида эксперт ҳамжамиятлар таклифлари

Электрон ҳукумат – мамлакат тараққиётининг гарови
Жамият
Бугун алоқа тарихи музейида Мамлакат парламенти Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилаётган, «Ўзбекистон Республикаси «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги  Қонуннинг лойиҳасини экспертлар муҳитида муҳокама этиш, уни мукаммаллаштириш ҳамда такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар таҳлилини умумлаштиришмақсадида тадбир бўлиб ўтди.
 
 

Тадбирда депутатлар, ҳукумат  ижрочи органлари раҳбарлари ва мутахассислари, ахборот муҳити экспертлари, ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритувчи  бизнес ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг  вакиллари ва бошқалар иштирок этдилар.
Ахборото-коммуникация технологиялари (АКТ)ни ривожлантириш ва татбиқ қилиш жараёнлари замонавий жамиятнинг ривожланишида муҳим аҳамиятли ўрин тутади. Бугунги кунда АКТ давлат бошқаруви, жамият ҳаётини демократлаштириш ва либераллаштириш тизимларини модернизациялаштириш учун технологик муҳитни шакллантиради. Айнан замонавий АКТдан фойдаланиш  давлат органларининг фаолияти янада очиқ бўлишига имкон беради, муҳим бошқарув жараёнларида фуқароларнинг фаол иштирок этиши учун шароит яратади. АКТдан кенг фойдаланиш бизнесни юритиш шароитларини яхшилаш имконини беради, миллий иқтисодиётимизда рақобатбардошлик, мамлакат аҳолиси ҳаёти сифатини оширади.
Мамлакатимиз Президенти раҳнамолигида амалга оширилаётган ахборот-коммуникация технологияларини ҳар томонлама ривожлантиришга   йўналтирилган  Ўзбекистан Республикаси  давлат сиёсати мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар ва  миллий ахборот муҳитини шакллантириш ҳамда ривожлантириш ишларининг натижалари, бошқарув тизимлари фаолияти самарадорлигининг оширилиши билан асосланади. Ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар асосини миллий «ўзбек» модели тамойилларига мувофиқ амалга оширилаётган чоралар тизимли ва узлуксиз  ахборот муҳитини меъёрий-ҳуқуқий базаларини янада такомиллаштириш, мазкур соҳада муносабатларни бошқариш майдонининг самарали шакллантирилиши бўйича олиб борилаётган  ишлар ташкил этади.
 
Жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳалари ва давлат қурилишида АКТни янада ривожлантириш ва жорий этиш Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чоралари тўғрисида»ги  ПҚ-1989 сонли  Қарори, шунингдек, 2014 йил  25 июндаги  Ф-4305 сонли фармойиши билан асосланган. Ўзбекистан Республикаси Президентининг Ўзбекистан Республикаси  «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонуни ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши зарурлиги тўғрисидаги ташаббуси билан маъқулланган. Давлатимиз Раҳбари томонидан қабул қилинган, юқорида санаб ўтилган ҳужжатларга мувофиқ, мазкур қонуннинг қабул қилиниши «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этишнинг асосий йўналишларининг белгилаб берилишига, ахборот технологияларидан давлат  органлари фаолиятида фойдаланишни кенгайтириш, фуқаролар, ташкилотлар, чет эл фуқаролари билан ўзаро муносабатлар, давлат бошқаруви фаолиятларининг самарасини ошириш, шаффофлик ва очиқликни  таъминлашда ёрдам беради.
Тадбирда тайёрланган қонун лойиҳасининг меъёрлари, қабул қилинадиган қонуннинг амал қилиш даражаси ошириш бўйича амалий тажрибада ҳисобга олинган таклиф ва тавсиялар  бўйича экспертлар муҳокамаси амалга оширилди.
Бундан ташқари, экспертлар «электрон ҳукумат» тизими доирасида электрон сўровларни бошқаришнинг ҳуқуқий  механизмларини такомиллаштириш, интерактив электрон давлат хизматлари ва бошқалар бўйича қатор тавсиялар бердилар.
Конференцияда экспертлар томонидан берилган таклифларда шундай қонунларнинг қабул қилинишининг ҳуқуқий қўлланилишида турли: жумладан, АҚШ, Корея Республикаси, Германия, Финляндия, Австрия ва бошқа мамлакатларнинг кенг тажрибалари умулаштирилди.
 
Маъруза билан чиққан конференция иштирокчилари республикада Қонуннинг қабул қилиниши ва электрон ҳукуматнинг янада ривожланиши келгусида қуйидагилар:
давлат органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, юридик ва жисмоний шахсларга электрон давлат хизматлари кўрсатилишини яхшилаш;
жамият ҳаётининг турли соҳалари (соғлиқни сақлаш, таълим, иш билан бандлик ва аҳолининг ижтимоий ҳимояси, турар-жой-коммунал хўжалиги, савдо ва бошқалар)да   ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш;
қабул қилинадиган қарорларнинг тезкорлиги ва сифатини ошириш, ахборот-таҳлилий тизимларнинг яратилиши мувофиқ равишда, амал қилиши эвазига давлат бошқарувида харажатларни қисқартириш;
ахборот тизимлари ва ресурсларини алоҳида давлат органларида такрорланишининг олдини олиш ва бошқаларнинг ривожланишига олиб келишини таъкидладилар.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида катта талабга эга бўлган электрон давлат хизматларини амалга ошириш ва жорий этиш, сифатли давлат хизматларини кўрсатиш ва давлат органларининг тармоқлараро электрон ўзаро алоқаларга тўлиқ ўтишлари учун ахборот тизимлари комплекслари ва электрон ҳукумат маълумотлар базасини умумлаштириш шароитларини яратади.
 
Ўтказилган конференция давомида ахборот соҳаси экспертлари ва мутахассислари томонидан олинган долзарб, ҳуқуқий қўллаш амалиёти билан боғлиқ амалий тавсия ва таклифлар, депутатлар корпуси томонидан эксперт жамоатчилиги билан қайта алоқанинг ишончли механизмлари ўрнатилиши, қўлланилаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ривожланишига, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширишига ёрдам берувчи  бошқарув бўйича ишончли баҳо бериш мазмунида кўриб чиқилди. 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.