топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ОАВ: Ҳиндистон пойтахти ҳавоси меъёрдан 42 марта кўпроқ ифлосланган

Dunyo xalqlari urf-odatlari
Маданият ва маърифат

Ҳиндистон пойтахти Янги Деҳли шаҳрининг ифлосланганлик даражаси меъёрдан 42 мартага ошиб кетди, деб ёзмоқда Hindustan Times нашри. Бунга оловлар фестивали – Дивали сабаб бўлган. Ўтган дам олиш кунлари мамлакатда Ҳиндистоннинг асосий байрамларидан бири Дивали кенг нишонланган. Унда асосан петарда ва бошқа портловчи мосламаларни портлатиш, фейерверклар учириш амалга оширилади. Шу сабабли, шаҳар эрта тонгдан қуюқ тутун остида уйғонган. Янги Деҳли ифлосликларини назорат қилиш комиссияси маълумотларига кўра, PM10 кўрсаткичи (ҳавода диаметри 10 микрометрли зарралар улуши) бир куб метрга 4273 микрограммни ташкил этган. Бу борадаги белгиланган меъёр 100 микрограммдир дейилади хабарда. PM2,5 (диаметри 2,5 микрометрли зарралар улуши) кўрсаткичи меъёр 60 микрограмм бўлгани ҳолда бир куб метрда 748 микрограммни ташкил этган.
ДАВОМИНИ ШУ ЕРДАН ЎҚИШ

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.