создание топика, блога, фотосета или ссылки

Нурли наволар фестивали

Dunyo xalqlari urf-odatlari
Навоий вилояти Нурота туманида “Нурли наволар” халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтмоқда.
 
Унда Қозоғистон, Афғонистон, Тожикистон каби давлатлардан ташриф буюрган 20 дан ортиқ фольклор санъати фидойилари, республикамизнинг турли ҳудудларидан келган фольклор-этнографик жамоалар, таниқли олимлар иштирок этаётир.
 
Президентимиз ташаббуси билан халқаро миқёсда ўтказилаётган бу фестиваль азалий анъана ва қадриятлари туташ бўлган Марказий Осиё давлатларини нафақат ижтимоий-сиёсий, балки маданий ва маънавий жиҳатдан ҳам жипслаштиришда алоҳида аҳамият касб этмоқда.
 
Халқаро фестивалнинг Нурота туманида, хусусан, ўзининг узоқ йиллик бой тарихий мероси билан маънавият сарчашмаси сифатида бутун дунё эътиборини тортиб келаётган “Чашма” тарихий мажмуасида ўтказилишида ҳам ўзига хос маъно бор. Бу муқаддас жой азалдан маънавият маскани сифатида эъзозланиб, том маънода халқ амалий санъати улуғ аждодларимизнинг урф-одат ва анъаналари билан уйғунлашиб кетган маданият ўчоғи ҳисобланади.
 
Фестиваль фольклор ва бахшичилик санъати буюк маънавиятимизнинг ҳақиқий сарчашмаси эканини кенг тарғиб қилиш, ёшларни миллий ғурур, Ватанга садоқат туйғуларида тарбиялашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
 
Қадим адабиётимиз дурдоналаридан саналган ўзбек халқ ижодининг бахшичилик йўналиши асрлар давомида тиллардан тилларга, диллардан дилларга, эллардан элларга кўчиб, асраб-авайланиб келинаётгани халқимизнинг маънавий меросимизга бўлган юксак ҳурмат ва эътибори намунасидир.
 
Бахшичилик мактабининг йирик намояндалари Эргаш Жуманбулбул ўғли, Пўлкан шоир, Раҳматулло Юсуф ўғли, Ислом шоир каби улуғ аждод­ларимизнинг вилоят­да яшаб ижод этгани навоийликлар қалбини ғурур ва иф­ти­хорга тўлдиради. Бугун улар қолдирган бой маънавий меросни ўрганиш иштиёқидаги ёш­лар сафи кенгайиб бораёт­гани боқий қадриятларимиз бардавомлигидан далолат беради.
 
“Нурли наволар” халқаро фольк­лор фес­тивали орқали хал­қи­миз хорижий давлатлар ҳамда рес­пуб­ликамизнинг турли ҳудуд­ла­ридан ташриф буюрган эл ардо­ғидаги санъаткорлар, бах­ши ва жировларнинг барҳаёт навола­ри­дан, дурдона асарлари­дан баҳ­раманд бўлмоқда.

0 комментариев

Только зарегистрированные и авторизованные пользователи могут оставлять комментарии.