топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Тафаккур синовлари - 2016” республика танлови бошланди

Dunyo xalqlari urf-odatlari
Маданият ва маърифат
     Олий таълим муассасалари талабаларининг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида 2012 йлдан бери ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Тафаккур синовлари” республика танловини 2016 йилда ҳам ўз вақтида, юқори савияда ўтказиш буйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ишчи гуруҳи ва ташкилий қўмита таркиби шакллантирилди.

    Мазкур танлов “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши,  Адлия вазирлиги,  Давлат бошқаруви академияси ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамкорлигида ташкил этилиб келинмоқда. Бу йил ҳам олий таълим муассасалари талабалари ўртасида танловни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш белгиланган. Танловнинг биринчи (факультетлараро) босқичи олий таълим муассасаларида жорий йилнинг март,  иккинчи (саралаш) босқичи апрель,  учинчи-минтақавий босқичи май, якуний босқичи ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилади.
 
     2012 йилда ўтказилган танлов якунларига кўра 1-ўрин — Самарқанд давлат университетининг “Улуғбек ворислари”,  2-ўрин — Қорақалпоқ давлат университетининг “Мустақиллик қанотлари”, 3-ўрин — Бухоро давлат университетининг “Истиқлол” жамоаларига насиб этди.
 
    2013 йилда ўтказилган танлов якунларига кўра 1-ўрин — Фарғона давлат университетининг “Сарбон”, 2-ўрин — Тошкент давлат юридик университетининг “Адолат”, 3-ўрин — Самарқанд давлат университетининг “Улуғбек ворислари” жамоаларига насиб этди.
 
    2014 йилда ўтказилган танлов якунларига кўра 1-ўрин — Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Катарсис”, 2-ўрин — Фарғона давлат университети “Сарбон”, 3-ўрин — Тошкент молия институти “Истиқлол фарзандлари” жамоаларига насиб этди.
 
    2015 йилда ўтказилган танлов якунларига 1-ўрин — Тошкент давлат юридик университетининг  “Адолат”, 2-ўрин -  Тошкент давлат аграр университетининг “Агроислоҳотчи”, 3-ўрин — Тошкент молия институтининг “Истиқлол фарзандлари” жамоаларига насиб этди.
 
    Танловга бўлган қизиқишнинг йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу йилги танлов ғолиби қайси олий таълим муассасаси бўлишини билмоқчимисиз, унда биз билан бирга бўлинг!
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.