топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Миллий матолар жилоси

Dunyo xalqlari urf-odatlari
Ўзбек миллий матолари тарихи қадим даврларга бориб тақалади. Бунга атлас, адрас, беқасам каби  бир-биридан бежирим, сержило матолар киради.  Ўзбек ҳунармандларининг қалб қўридан яралган мато Узоқ тарихга эга бўлган миллий матомиз атлас кўплаб қимматбаҳо матолардан-да қадрлироқдир. “Атлас” араб тилидан таржима қилганда текис, силлиқ деган маънони англатади. У танда ипи ҳам, арқоқ ипи ҳам табиий ипакдан тўқиладиган бир юзлама силлиқ мато ҳисобланади. Танда ипи абр банди усулида бўяб безатилади. Алоҳида ишлов бериб атласга жило берилади, шунга кўра у товланиб туради. Атласнинг табиий ипакдан тўқилган энг аъло нави саккиз тепкили хонатлас деб аталади. Хонатласнинг барча сири унинг тузилиш ҳамда тўқилиш усулидадир. Атлас тўқиш Марғилонда жуда қадимдан ривожланган вабошқа жойларга тарқалган. ХХ аср бошларида бу ерда кўплаб атлас тўқувчи косиблар бўлишган.

 Атлас тўқишдаги ўзига хос ўрилиш Танда иплари арқоқ ипларини ёпиб ўтган жойларда улар ўзаро ётмайди, балки бир неча ип силжиб ўтади. Раппортдаги танда ваарқоқ иплари сони камида бешта бўлади. Атлас ўрилиши билан тўқилган газламаларнинг сирти силлиқ бўлиб, фақат арқоқ ёки танда ипларини ёпиб ўтган жойлари узун бўлиб кўринади. Агар газлама сиртида арқоқ иплари танда ипларини кўрпоқ ёпиб ўтган бўлса, бундай газлама арқоқ атласи ёки сатин деб аталади. Агар газлама сиртидатанда иплари арқоқ ипларини кўпроқ ёпиб ўтган бўлса, бундай газлама танда атласи ёки атлас деб аталади.                                 
   Адрас-кўзни қувнатувчи миллий мато Адрас-танда ипи табиий ипакдан, арқоғи қалин ипдан тўқилган газлама. Гули икки томонлама бўлганлиги учун айрим жойларда дурўя деб аталади.Кудунгланиш натижасида юқори навли адраснинг бир томони атласдай силлиқ бўлиб, иккинчи томони товланиб туради. Гуллари абр усулида бўлиб, сариқ, кўк, пушти, қизил ранглар қўлланилган. Адрас1920-йилларгача Марғилон, Хўжанд, Бухоро, Самарқанд ва бошқа жойларда тўқилиб, Ўрта Осиё бозорларидан ташқари Афғонистон, Хитой каби қўшни мамлакатларда ҳам сотилган.
 

Енг машҳур ипак матолар Ипак матолар орасида энг машҳури абрли атлас ва хонатласдир. Уларнинг ўзига хослиги — безак ва гуллар матога эмас, балки ўриш ипининг ўзига чизилади. Айтайлик, узунлиги 200 метр, эни 40сантиметр атласни тўқиш учун уч минг олти юзта ипак толани бир-бири билан уйғунлаштириш лозим. Битта тола узилса ҳам маҳсулот сифатига путур етади. Шу боис матога янги элемент қўшиш жуда қийин. Ипларни «абр» усулида бўяш ҳам катта маҳорат талаб этади. Эътиборлиси, барча ранглар табиий усулда, бўёқ берувчи гиёҳлардан тайёрланади. Шу боис улар ўз сифатини йўқотмайди, ранглар қоришиб кетмайди.  

 Атлас ва адрасдан нималар тикилади? Атласдан аёллар либослари, кўрпа, кўрпачлар, эркаклар қийиғи ва бошқа буюмлар тикилади. Адрасдан эса аёлларнинг кийим-кечаклари билан бирга чопон, кўрпа, кўрпачалар тикилади. 
Атлас ва адраснинг машҳур турлари Ҳозирда атлас ва адраснинг ўнлабтурлари учрайди. Булар қуйидагилар: “Марғилон”, “Наврўз”, “Расадхона”,“Бибихоним” “Ноғора”, “Киприк”, “Қиролича”, “Панжа”, “Келинчак”, “Қора атлас”, “Барги карам”, “Чақирим”, “Яҳудий нусха”, “Намозшомгул”, “Шахмат”, “Қора кўзим”. 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.