топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Миллий бош кийим - дўппи

Dunyo xalqlari urf-odatlari
Дўппи — енгил бош кийими. Қадимдан эрон ва туркий халқлар орасида кенг тарқалган. Туркистон халқлари орасида (айниқса Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида) миллий кийим турига айланган. Бошқа халқлар дўппиларидаларидан ўзбек дўппиларилари ўзига хос шакли, безаги билан фарқланади. Дўппи уч қисмдан иборат — тепа (айлана ва тўртбурчак шаклида бичила-ди), кизак (гардиш шаклида) ва жиякдан тузилган, республиканинг турли жойларида турлича безатилади; қисмлари бирлаштирилганда турлича кўринишга эга бўлади. Дўппи тикувчи уста дўппидўз, дўппини. тикиш касби эса дўппидўзлик деб аталади. Дўппи асосан бахмал, сидирға шойи, сатинга ип, ипак, зар иплар билан кашта тикиб тайёрланади. Тайёрланган жойи (Чуст, Марғилон, Тошкент, Шаҳрисабз ва б.), мўлжалланган кишиларнинг ёши ва жинси(эркак, аёл, болалар), шакли (ўткир учли, коннуссимон, ярим дойра, чуқур тубли, думалоқ, каржли ва б.)га кура дўппилар хилма-хил ва ранг-барангдир.
Дастлабки дўппилар шакли ўткир учли қилиб салла билан кийишга мўлжаллаб ки-заги кенг жи-якли қилиб тайёрланган. 20-а. 20-й.ларидан дўппи шакли ўзгарди: тепаси думалоқ ёки мурабба шаклга эга бўлди, кизакдаги жияги ингичкалашди.
Ўзбекистонда Чуст, Андижон, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Бойсун, Шаҳрисабз дўппилари машҳур. Чуст дўпписи тўқ яшил шойи ёки сатиндан каржли қилиб тайёрланади: тепасининг ҳар бир каржида 4-калампирнусха ёки бодом шакли, кизагининг ҳар бир каржида 4-тадан меҳроб (ярим дойра) шакли кашта билан сидирға қоплаб оқ (ип ёки ипак) ипда тикилади. Тайёр дўппининг тепаси кизагидан мурабба шаклида бўртиб чиқади (бошқа дўппиларнинг тепаси ярим дойра шаклида бўлади). Шакли кўп жиҳатдан чует дўпписига ўхшаш бўлган марғилон дўпписи гуллари (нисбатан ингичка ва узун қалампир шакли)нинг сидирға қопланмаслиги билан фаркланади.
Тошкентнинг духоба дўпписи сидирға бахмалдан, бухоро дўпписи сидирға ёки гул-ли бахмалдан тайёрланади; бухоро дўпписига ранг-баранг ипак ипларда йўрма усулида кашта тикиб безатилган жияк тутилади.
Ироқи дўппи Шаҳрисабзда кенг урф бўлган, кейинчалик бошқа жойларга тарқалиб, ҳар бир маҳаллий жойнинг ўзига хос безак усулида яратила бошланди. дўппининг бу турида кашта иплари суғирилиб тўр ҳолига келтирилган мато (сурп)га рангли ипак ёки ингичка толали пахта ипи билан ироқи чок(терма ва босма усули)да тикилади (номи шундан). Ироқи дўппининг энг яхши намуналари Шаҳрисабз ва Китоб дўппидўзлари томонидан тайёрланади. Тошкент ва Фарғона водийсида кенг тарқалган ироқи нусха дўппининг нақш мужассамоти ранг-баранг гулли новдалар, улар орасидаги яшил, кўк тусли қушча (булбуллар) шаклидан иборат.
 
Тошкентнинг ироқи дўпписида оқ заминга атиргуллар тўқ ва оч кизил ипакларда (баъзан«Раъно», «Гули», «Фарғона тонг отгунча» ва б.) ёзувлар қўшиб тикилади. Шаҳрисабзнинг тепа ва кизаги яхлит (ипак ва ипдан) тўқилган гилам дўпписи ҳам машҳур. Самарқанд (Ургут) ва Сурхондарё (Бойсун)нинг думалок, шаклли пилтадўзи дўпписининг нақши содда, гуллари марказга томон йўналган, қавиқ чоклари эса қовурғали юзани ҳосил қилади.
Бухоро зардўзларининг зардўзи-гулдўзи ва зардўзи-заминдўзи («Юлдуз», «Товус» ва б.) дўппилари бадиий жиқатдан юқори баҳоланади. Тошкентнинг сидирға парчадан 4-каржли (каржлари ўзаро қора хршия йўллар б-н бўлинган, ҳар бир каржга ёрқин гуллаган новдалар тикилган) дўпписи ва бошқа дўппилар жозибали қилиб тайёрланади.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.