топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Буюк Британия байрамлари ҳақида

Dunyo xalqlari urf-odatlari
Барча давлатларда бўлгани каби Буюк Британия қироллиги ҳам ўзининг миллий, диний, анъана, урф-одатлари мужассамлашган миллий байрамлари мавжуд.    Эътиборли томони шундаки Пасха, Рождество ва янги йилдан ташқари, барча байрамлар фақатгина душанба кунига тўғри келади.

Январ ойида 1 январь куни оила даврасида анъанавий олмали пирог билан Янги йил нишонланади. Апрель ойида католик черковларида пасха нишонланади, бу кунларда орган чолғу асбобидаги мусиқалар янграйди.
Шу ойда Пасха душанбаси байрами нишонланиб, ушбу кунда британияликлар бир бирларини табриклаб, совғалар алмашишади, кўчада учраган болаларга конфет ва ўйинчоқлар билан сийлашади.
Бундан ташқари апрель ойида Англиянинг энг машҳур боғбонлари билан – Гуллар кўргазмаси ўтказилади. Ушбу кўргазма доирасида энг яхши гулдаста ясаш бўйича танлов ташкил этилади.
Агар сиз май ойларида Англияга бориб қолсангиз, сизда кўчада махсус кийимларда уюштирилган халқ сайлларида иштирок этиш имконияти туғилади. Ушбу сайл хам май ойининг илк душанбасида ўтказилади.
Майнинг сўнгги душанбасида Баҳор байрами нишонланади. Байрамда кўчалар гирлянндлар билан безатилиб, ҳақиқий англия ростбифларидан татиб кўришингиз мумкин. 
Май ойи инглизлар учун энг севимли ойлардан бири ҳисобланади. Ўттиз кун давомида хурсандчилик ва кўтаринки кайфият ҳукмрон бўлади.  
Июнь ойида халқаро аниматорлар фестивали бўлади. Барча аниматорлар «Сент-Дэвидс-холл» залида ва бошқа шаҳар марказларидаги майдонларда йиғилишади.
Классик ва черков мусиқаси мухлислари учун июль ойида Лондон шаҳрида классик мусиқаси ва Чичестр шаҳрида черков мусиқаси фестивалида қатнашиш имконияти туғилади.
Аберистуитдаги 12 август куни ўтказиладиган Миллий Қироллик байрамлари жуда қизиқ. Шаҳар кўчаларида театрлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этилади. Энг яхши ҳаваскор шоирлар ўз шеърлари билан қатнашадилар, санъат асарлари, антиквариат, уэлс халқи ижодини намоён этувчи асарлар ярмаркаси бб ўтади.
 Умуман олганда июль-август ойлари кўча байрамлари билан тўлади. Кўчаларда карнаваллар, концертлар, лорд-мер парадлари ва халқаро кўча театрлари фестиваллари ўтказилади.
22 сентябрь куни друидлар маросими унутилмас кўринишларига гувоҳ бўламиз.
Ноттингам шаҳарчасида октябрь ойида қувноқ байрам Робин Гуд байрами бўлиб ўтади. Байрам албатта ўзида кўплаб танловлар, аттракцион ўйинлар ва фарзандингиз учун мароқли дамларни, қизиқарли эртакларни ўрнини босади.

31 октябрь хаммамизга маълум Хеллоуин байрами кенг нишонланади. Агарда сиз бу кунларда Буюк британия қироллигига саёҳат қилган  бўлсангиз сиз шаҳар кўчаларда юрган ялмоғиз кампирларни, сеҳргарларни, кичгинагина шайтончаларни учратишингиз мумкин. Бундан ташқари уй-хонадонлар олдиларида, дўкон пештахталарида сизга қараб турган қовоқларни кўришингиз мумкин. Тунда ушбу қовоқлар ичида чироқлар ёниб сизни қувонтириши аниқ.
Ноябрь ойларида этник автомобиллар мухлислари учун Лондон –Брайтон йўналиши бўйича пойга уюштирилади.
Ноябрь –Декабрь: халқаро мусиқа фестивали.
Декабрь ойи эса бутун дунё бўйича хаммамизга маълум Рождество ва Янги йил байрамлари кенг нишонланади. Ҳамма жойда Қорбобою Қорқизлар, бир-бирига совғалар улашган яқинларни, бундан ташқари совғалардан мамнун болаларни учратишингиз мумкин.
 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.