топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган

БухМТИ
Илм-фан
            Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсу  таълим вазирлиги
Бухоро мухандислик-технология институти
“Мухандислик-техника” факультети
 “Хорижий тиллар”    кафедрасида
 
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “04” сентябр 2016 йил Кафедра ўқитувчилари Қувондиқова X.Б., Шодиева И., Ахмедова Г., Юсупова Ш.Б., Солиева М.А., Баракатова Д.А., Нурмурадова Ш.И. лар тадбир ўтказдилар.        

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил “ 2 ” сентябрдаги Республикамизнинг барча таълим муассасаларида  Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарслари”ни юқори савияда ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" ги режасига мувофиқ.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Ватанимизни, халқимизни собиқ шўро мустамлакалигидан озод қилиш, миллатимизнинг азалий қадриятларини тиклаш, ёшларимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмай, баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун тарихий роль ўйнади, бутун дунёда тан олинган ривожланишнинг “Ўзбек модели” асосида мамлакатимизни мисли кўрилмаган юксалиш даражаларига олиб чиқди. Мамлакатимиз ўз мустақиллигининг 25 йили давомида дунёда ўз номи, ўрни ва мақомига эга бўлди. 
 
Республикамизнинг барча ҳудудларида муқаддас қадамжоларимиз тикланди, буюк алломаларимизнинг муборак номлари, улар қолдирган мерос беқиёс улуғланди. Ғаллачилик, энергетика ва бошқа ўнлаб соҳаларда улкан ютуқларга эришилди. Бу ислоҳотлар нафақат халқимиз, балки жаҳон аҳли оммаси томонидан юксак эътироф ва эҳтиром қозонди.
Президент Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ватанимиз мустақиллиги, халқимиз озодлиги йўлида кўрсатган фидойилиги, она-юртга муҳаббат, миллатимиз олдидаги юксак хизматларини ёшларимиз онги ва қалбига сингдириш, уларда тарихий хотирани янада юксалтиришда бебаҳо маънавий-маърифий, тарбиявий аҳамиятга эга.
  
Айниқса, Президент Ислом Каримов ҳар томонлама чуқур асослаб, мустаҳкам пойдеворини яратиб берган мамлакатимизни дунёдаги ривожланган давлатлар қаторига кўтариш, халқимизнинг ҳаёт сифати ва даражасини ошириш, Ватанимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришдаги буюк мақсадни амалга ошириш, уларнинг маъно-мазмунини ва аҳамиятини ўқувчи- ёшлар онгига сингдириш, юксак маънавиятли, қатъий эътиқоди ва мустақил фикрга эга бўлган, миллий ғоя руҳида тарбияланган баркамол авлодни шакллантиришда жуда муҳим роль ўйнайди.
Шуларни инобатга олган ҳолда республикамизнинг барча таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарслари”ни ташкил этиш беқиёс аҳамиятга эга. Ушбу дарсларда аниқ ҳаётий мисоллар, кўргазмали факт ва рақамлар, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда кенг ва таъсирчан тарғибот тадбирларини ташкил этиш зарурлиги белгиланган.
Жорий йилнинг 4 сентябрь куни мазкур чора-тадбирлар режасига кўра, республикамизнинг барча таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарслари” намунавий маъруза матни асосида ўтказилди.
“Хорижий тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Ш.Б.Юсупова хотира дарсини қуйидагича бошлади: “Азиз талабалар! Бугун сизлар билан “Мустақиллик дарси”ни ўтишимиз керак эди. Лекин ҳаммангизнинг хабарингиз бор, халқимиз, Ватанимиз бошига оғир мусибат тушди. Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрь куни вафот этдилар. Шу сабабли машғулотимизнинг номини улуғ раҳбаримизнинг Ватанимиз равнақи, халқимиз олдидаги буюк хизматларини ёдга олиш мақсадида “Хотира дарси”, деб атадик.
Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, юртимизни собиқ мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, дунёда “Ўзбек модели” деган ном билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирди. 
 
Халқимиз ўзининг қисқа муддат- 25 йилда эришган барча ютуқ ва марраларини ҳақли равишда айнан Президент Ислом Каримов номи билан боғлайди ва шу улуғ инсоннинг беқиёс хизматлари деб билади” каби сўзлари билан бошлаб, кейин эса чуқур ҳамдардлик билан Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таржимаи ҳолини 5-15 НГКСТ гурухи талабаси Ганиева Фарида тўлиқ ўқиб берди.
  
 
Шундан сўнг, Махсус мониторда намойиш этилган фильмда Ислом Каримовнинг Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси, мамлакат мустақил тараққиёт дастурини ишлаб чиққан ва йўлини белгилаб берган атоқли давлат арбоби, мамлакатимизда амалга оширилаётган юксак ислоҳотлар ва тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ҳамда раҳнамоси сифатидаги хизматлари ҳақида ҳикоя қилинди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.