топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ”

БухМТИ
Илм-фан
“СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ”
Н. Н. Мирзоев, С. Т. Латипов
Бухоро мухандислик-технология институти, “Электроэнергетика” кафедраси катта ўқитувчилари.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Одамзотнинг соғлиғи кўп жиҳатдан унинг ўзига боғлиқ. Бунинг учун у ўз ҳаётини оқилона йўлга қўйиши, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун соғлом ҳаёт тарзи ва турмуш маданияти талабларига амал қилиб яшаши лозим”, деган фикрлари замирида соғлом турмуш тарзи орқали саломатликни мустаҳкамлашнинг туб моҳияти ётганлиги ҳеч биримиз учун сир эмас.
Инсон саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, қолаверса, узоқ умр кўришнинг ягона йўли соғлом турмуш тарзи эканлиги эндиликда ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев сўнги 6 ой ичида тиббиёт ходимлари билан учмарта учрашиб, асосий масалалардан бири бу аҳоли соғлиғини ишончли муҳофаза қилиш, тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар самарасини ошириш давлатимизнинг доимий эътибор марказида бўлишлиги такидлаб ўтилди.
Шу билан бирга талаба ёшлар ва жамоатчилик ўртасида тиббий саводхонликни ошириш мақсадида турли хил профилактика ишларини олиб бориш нафақат тиббиёт ходимлари, балки педагок ходимларнинг ҳам муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Ушбу фикрлардан келиб чиққан ҳолда ўқув жараёнларида ва машғулотларни ўтиш давомида ҳар бир талаба билан тиббий саводхонликни ошириб боришни йўлга қўйиш биз педагокларнинг ҳам вазифамиз ҳисобланади.
Ҳар бир талаба турли хил турмуш шароити, турмуш тарзи ва турмуш даражасига эга. Ушбу ҳолатлардан келиб чиқан ҳолда турлича ҳаёт кечирада ва фаолият олиб боради. Фаолият давомида турли хил салбий оқибатлар натижасида бир қатор касалликлар келиб чиқиши мумкин. Шу муносабатлардан келиб чиқиб, улар ўртасида доимий равишда профилактика ишларини олиб бориш долзарб масалалардан биридир.
Тиббиёт соҳасида да асосан уч хил турдаги профилактика ишлари олиб борилади.
Бирламчи профилактика: барча аҳоли, ижтимоий гуруҳ, ҳудуд, аҳолининг ёш, касб, шунга ўхшаш гуруҳлари учун умумий бўлиб, касалликларнинг олдини олишга қаратилган тиббий ва нотиббий комплекс тадбирлар мажмуидир
Иккиламчи профилактика: касалликлар асорати, сурункали ҳолатга ўтиши, меҳнат фаолияти пасайишининг олдини олишга қаратилган тиббий, ижтимоий, психологик ва бошқа чора-тадбирларнинг йиғиндисидир.
Учламчи профилактика: ёки реабилитация ижтимоий, касбий статусни тиклашга, ногиронлик ва эрта ўлимнинг олдини олишга қаратилган комплекс тиббий, психологик, педагогик, ижтимоий чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Юқоридаги профилактика турларидан талабалар ўртасида бирламчи профилактикани ташкил этиш самарали усулларидан бири ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда Европа ва Шимолий Америкада ўлим ҳолатининг тўртдан уч қисми юрак-қон томир, ўсма, респиратор касалликлар ва жигар циррозига тўғри келади. Аҳолининг қариш тенденциясини ҳисобга олган ҳолда, келажакда ўлим структурасида бу касалликлар улушининг ошишини олдиндан айтиш мумкин. Бу гуруҳ касалликларнинг шаклланишида яшаш муҳити ва турмуш тарзи, хавф омиллари муҳим роль ўйнайди. Шу жумладан мамлакатимизда ҳам бундай кассаликлар билан чалинганлар сони анчагинани ташкил этади. Бундай кассаликларнинг асосини инсон саломатлигига хавф туғдирувчи, касалликларнинг келиб чиқиши, ривожланишига таъсир этувчи, ёмон оқибатларга олиб келувчи биологик, генетик, экологик, ижтимоий характерга эга бўлган, ташқи муҳит, ишлаб чиқариш шароити, турмуш тарзи билан боғлиқ бўлган омиллар гуруҳи ташкил этади. Саломатликка таъсир этувчи хавф омиллар гуруҳи ва уларнинг таъсир даражаси қуйидагича:
Омиллар Саломатликдаги аҳамияти (таъсир кучи %) Омиллар гуруҳи
Турмуш тарзи ва турмуш шароити 50 Меҳнат, уй, турмуш шароити. Нотўғри, норационал овқатланиш. Меҳнат ва дам олишни нотўғри ташкил этиш. Стрессли (асабий) вазиятлар. Адинамия, гиподинамия. Спиртлик ичимликлар истеъмол қилиш, чекиш, тамаки истеъмол қилиш. Наркотик моддаларнинг истеъмол қилиш, ортиқча дори-дармон истеъмол қилиш.
Ёлғизлик, оиланинг мустаҳкам
эмаслиги. Тиббий маданият, тиббий фаолликнинг пастлиги, ўз саломатлигига масъулиятсизлик.
Генетик омиллар 20 Наслий касалликларга мойиллик.
Ташқи муҳит омиллари 20 Ҳавони, сувни, тупроқни турли зарарли моддалар билан ифлосланиши. Экологиянинг бузилиши. Турли ноқулай географик ва иқлимий шароитлар.
Соғлиқни сақлаш 10 Профилактик тадбирларнинг самарасизлиги.
Тиббий ёрдам сифатининг пастлиги.
Соғлом турмуш тарзи тарафдорларининг фикрича, одамларнинг соғ-саломат бўлишлигининг, фаол меҳнат қилишлигининг, узоқ умр кўришлигининг ҳамда бахтли ва саодатли яшашлигининг қуйидаги шартлари мавжуд:
Биринчи шарт: Рационал овқатланиш, яъни овқатланишни тўғри ташкил қилиш. Бу кундалик истеъмол қиладиган озиқ — овқатларни киши танасидаги физиологик, биологик талаблар асосида ташкил этиш. Тўғри овқатланишни шундай ташкил этилиши керакки, у ўзининг физик, кимёвий ҳамда биологик хусусиятлари билан инсон танасига оғирлик қилмаслиги, аксинча, тез ва осон ҳазм бўлиб, организмни керакли озиқ моддалар билан таъминлай олиши лозим. Тўрт маҳалли овқатланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ёшларнинг меъёрида — оқилона овқатланмаслиги ўсиш ва жисмоний ривожланишни кечиктиради, хасталикка олиб келади. Имтихонлар вақтида рационига организмни эмоционал ҳолатларига чидамлилигини оширувчи, оқсил ва витаминларга бой маҳсулотларни кўпайтириш тавсия қилинади. Озиқ-овқат маҳсулотларнинг айримлари ақл-идрокни, асаб тизимини барқарорлигига, тез ва чуқурроқ ўйлашга ҳамда бошқаларга ёрдам беради.
Иккинчи шарт: Жисмоний фаоллик, ҳаёт – ҳаракатдадир. Инсон кундалик ҳаётида жисмоний машқлар, спорт ўйинлари, баданни чиниқтирувчи муолажалар билан кўпроқ шуғулланса, унинг танасидаги физиологик, биологик жараёнлар тезлашади ва оқибатда кайфияти кўтарилади, ишчанлик ортади. Шубҳасиз, бу саломатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Юрак мушаги толаларининг тузилишида ўзгаришлар пайдо бўлиб, организмни идора этувчи тузилма ҳолати, жумладан гормонал ва асаб тизимининг иши бузилади. Кам ҳаракат қилиш, кўп ўтириш натижасида мушаклар эрта қувватсизланиб, бўшашиб қолади, кишининг қадди букилиб, физиологик қариш жараёни тезлашади. Талабалар куннинг кўпроқ қисмини кам ҳаракатли турмуш тарзида олиб боришади, уларнинг жисмоний ҳаракатланиши камроқдир. Кам жисмоний фаоллик (гиподинамия) мушаклар атрофиясини ривожланишига сабаб бўлади.
Учинчи шарт: Меҳнатни ва ҳордиқни тўғри ташкил этиш, яъни кун ва ишни биологик режимлар асосида ташкил қилиш. Масалан, инсон пайдо бўлганидан бери унинг танасидаги фаоллик кундузи ортади, кечаси сусаяди. Борди–ю, биз шу тартибга бўйсунмай фақат овқат ейиш, ичкиликбозлик ва турли номаъқул ишлар билан банд бўлсак, бундай ҳолат соғлиғимизга катта зарар етказади. Шунингдек, иш куни, дам олиш вақти тўғри режалаштирилган бўлиши керак. Талабаларнинг дам олиш вақти ва дам олиш кунлари ҳордиқсиз дарс қилиши туфайли чарчоқлик пайдо бўлади. Чарчоқлик ҳолати олдин бўлиб ўтган зўриқишга нисбатан ривожланадиган организмнинг нормал физиологик реакцияси ҳисобланиб, у одатда дам олишдан сўнг ўтиб кетади ҳамда кайфият ва иш қобилият тикланади.
Тўртинчи шарт: Руҳий осойишталик ёки асабий мувозанатни таъминлаш. Бунинг моҳияти катта, негаки бизнинг осойишталигимиз, ҳотиржамлигимиз, тинчлигимиз руҳий ҳолатимизни, кайфиятимизни белгилайди.
Бешинчи шарт: Ичкиликбозлик, кашандалик ва гиёҳвандлик каби зарарли одатлардан ўзини тийиш. Алкоголизм –бу нафақат ичкиликбозлик касаллиги, балки меъёридан ортиқ спиртли ичимликларни истеъмол қилиш натижасида соғлиғига, оиласига, фарзандлар соғлиғига ва уларни тарбиясига зарарли таъсир қиладиган муҳим ижтимоий-гигиеник муаммо ҳисобланади.
Ичкиликбозлик ошиб бориши билан тиббиёт ходимлари олдида қуйидаги муаммолар пайдо бўлади.
а) Саломатлик муаммоси: жароҳатланиш, асаб бузилишлари, юрак қон томир касалликлари, ошқозон яраси, ўсмалар, бефарзандлик, импотентлар.
б) Оила муаммолари: оиланинг бузилиши, болаларнинг бошпанасиз қолиши, оилада ногирон болаларнинг кўпайиши.
в) Жамиятдаги муаммолар: ўта хавфли безориликлар, жиноятчилик, ўғирликлар ва бошқалар.
Гиёҳвандлик туфайли нафақат саломатликка таъсир балки турли хил ОИТСВ каби давосиз дардлар, шу билан бирга содир бўладиган барча жиноятлар 3-гурухга бўлинади
1. Гиёҳванд моддаларни сақлаш ва уларни истеъмол қилишни ўзи жиноятчилик.
2. Моддаларни экиш, сотиш сақлаш
3. Ушбу моддаларни истеъмол қилган шахслар жиноятчиликка қўл урадилар.
Чекиш нафақат ўсма касалликлари, балки юрак-қон томир касалликларининг юзага келишида ҳам хавф омили ҳисобланади. Ҳозирги вақтда чекишга барҳам бериш ривожланган ва ривожланаётган давлатларда аҳолини соғломлаштиришда самарали чора-тадбирлардан бири ҳисобланади. Кўпчилик давлатларда (Финляндия, Исландия, Ирландия, Канада, Ўзбекистон ва бошқалар) чекишга қарши курашга қаратилган кампаниялар ташкил этилган. У аҳоли саломатлигини яхшилашга ва чекувчилар сонини камайтиришга олиб келмоқда. 2012 йилнинг 7 апрелидан Ўзбекистонда “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ва истеъмолини чеклаш тўғрисида”ги Қонун кучга кирди.
Бундан ташқари ЖССТ томонидан 1980 йили чекишга қарши курашиш учун «Чекиш ёки саломатлик...» чақириғи остида кампания ташкил этилган.
Олтинчи шарт: Озода – орасталикка риоя қилиш, атроф – муҳитга бўлган муносабат масаласи. Инсон ўз фаолияти билан танаси ва атроф – муҳитга маълум даражада таъсир кўсатади. Ушбу таъсирлар натижасида турли кассаликлар келиб чиқиш хавфи юқори ҳисобланади.
Еттинчи шарт: Жинсий тарбия. Барча одамлар фаолияти сингари жинсий муносабатлар ҳам хавфлар билан боғланган. Жуда ҳам эрта никоҳлар, ҳамда эрта ҳомиладорлик ёш қизларнинг саломатлигига кучли салбий таъсир кўрсатади. Бутун дунё бўйлаб аёлларнинг ҳомиладор бўлишлигининг мақул бўлган ёши 18 ёшдан 35 ёшгачадир. 18 ёшгача бўлган қиз бола ҳомиладор бўла олади, лекин унинг танаси оналикка тайёр бўлмайди, бу эса ҳомиладорликнинг салбий оқибатларига олиб келиши мумкин.
Биз талабаларга соғлом турмуш тарзи — инсонларнинг ўз саломатлигини сақлаш, мустаҳкамлашга қаратилган фаолият эканлигини доимий тарзда тушинтириб борсак, биринчи призентимиз айтганларидек “Соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади”.

16.11.2017 йил Бухоро мухандислик технолдогия институти “Электроэнергетика” кафедраси катта ўқитувчилар Н. Н. Мирзоев ва С. Т. Латиповлар томонидан Ахборот ва мураббийлик соати машғулотида 22, 26-14 ЭЭЭ гуруҳ талабаларига ўтказилган “Соғлом турмуш тарзи – саломатлик гарови” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбирда “ЭваИЧАКТ” факултети маънавият ва маърифат ишлар бўйича декан ўринбосари Д. Гаффуров, “ЭваИЧАКТ” факултети мураббийлар кенгаши раиси Г. Н. Асланова, ва БухМТИ мураббийлар кенгаши раисилар иштирок этдилар.

1 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.