топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Kонституция ва ёшлар

БухМТИ
Илм-фан
Гульмира БЕРДИЕВА — БМТИ тарих фанлари номзод Бугунги кунда ёшларни тарбиялашда, уларнинг ҳуқуқий ва маънавий онгини ўстириш, аҳлоқий маданиятини юксалтириш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бу борада «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси», «Таълим тўғрисидаги қонун», « Кадрлар тайёрлашнинг Миллий дастури», «Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси», « Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция» ларга асосан иш олиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади. Ўзбекистонда ўта қобилиятли ёшларга доимий ғамхўрлик кўрсатилмоқда, баркамол авлодни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб, республикадаги ва хориждаги ўқув муассасаларида ўқиш ва стажировкада бўлиш учун имкониятлар яратиб берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасига муво¬фиқ, ҳар бир киши таълим олиш ҳуқуқига эгадир. Таълим инсон шахсининг тўла ривожланишига ва унинг ҳурматини жойига қўйишга қаратилиши, ҳар ким жамиятнинг фойда келтирувчи эркин иштирокчиси бўлишига имкон яратиб бериши барча халқлар, ирқлар, этник ва диний гуруҳлар ўртасида дўстлик ва ҳурматни қарор топтиришига кўмаклашиши зарур. Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларга давлат, жамоат ташкилот¬лари шунингдек, вояга етмаганларга, меҳнатга лаёқатсизларга, ёши улуғ¬ларга юридик шахслар ва давлат кўмаклашади. Ўзбекистон Республика¬сининг бозор иқтисодиётига ўтишида Президентимиз томонидан илгари сурилган беш тамойилдан бири кучли ижтимоий муҳофазадир. Фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқ ҳамда эркинликла-рининг ҳуқуқий асосини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ер, мулкчилик, тадбиркорлик, табиатни муҳофаза қилиш, давлат уй-жой фон-дини хусусийлаштириш, давлат пенсия таъминоти, истеъмолчилар ҳуқуқ-ларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунлар ва ҳуқуқий ҳужжатлар ташкил этади. Шахсларнинг Ижтимоий – ҳуқуқ ва эркинликлари маълум шароитда давлатдан муаян моддий ёрдам олиш имконини берадиган инсоннинг ёки давлат фуқаросининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларидир.Ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи – шахснинг конституциявий ҳуқуқларидан биридир. Конституциянинг 39-моддасига мувофиқ «Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга. Пенсиялар нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас» деб таъкидланган. Давлатимизмизнинг инсонпарварлиги ва ривожланганлигига биринчи навбатда мазкур йилнинг «Ижтимоий ҳимоя» йили деб номланишига қараб баҳо бериш мумкин. Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги кунда олиб бораётган ижтимоий сиёсати жуда тўғри эканлигини бошқа давлатлар ҳам тан олмоқдалар. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунга асосан инсонларнинг ижтимоий таъминот олиш бўйича конституциявий ҳуқуқий кафолати янада мустаҳкамланди.Республикамизда ижтимоий ёрдам олишнинг турлари жуда ҳам кўп, булар жумладан, ҳар бир туғилган бола учун бериладиган мукофот (суюнчи) пули, аёлларнинг ҳомиладорлик ва туғишдан сўнгги таътили учун тўловлар, болаликдан ногиронлик учун бериладиган нафақалар, қариганда ёки боқувчисини йўқотганда бериладиган нафақалар ва бошқа ҳолатларда бериладиган ижтимоий таъминотлар ҳисобланади. Ижтимоий таъминот – ижтимоий ҳимоя ва қўллаб қувватлашга муҳтож фуқароларни моддий жиҳатдан таъминлашнинг давлат тизимидир. Давлатимиз ўзининг имкониятларига мос ҳажмида фуқароларнинг маълум даражадаги турмуш даражасини таъминлаш, уларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиришни ўз зиммасига олади. Давлатимизнинг ижтимоий вазифаси шунда кўринадики, у шахснинг ижтимоий ҳимояланганлигини, жамиятнинг барча аъзоларини, уларнинг моддий неъматлар ишлаб чиқаришда бевосита иштирокидан қатъий назар, нормал яшаш шароити билан таъминлайди. Инсоннинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари унинг яшашини таъминлашга, турмуш тарзини яхшилашга, соғлигини тиклашга, билимини оширишга, маънавий ва маданий эҳтиёжини қондиришга қаратилган конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлар йиғиндиси бўлиб, бу ҳуқуқлар давлат томонидан ҳимоя қилинади ва кафолатланади. Ижод эркинлиги, илмий тадқиқотлар ўтказиш, илмий ихтиролар яратиш, адабиёт ва санъатда янги асарлар ижод этиш учун ёшларга барча шарт-шароитлар яратилган.Республикада ёшларда ижодкорлик қобилиятини шакллантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг 10-моддасига биноан болалар ва ўсмирларнинг ўқиш ва ўрганишга бўлган якка эҳтиёжларини тўлиқ таъминлаш бўш вақтларини унумлик ўтказишлари учун турли мулк тизимидаги корхона ва жамоалар томонидан маданий-эстетик, илмий-табиий йўналишда дарсдан ташқари ўқув-тўгараклар ташкил этиш кўзда тутилган.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.