топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Бобур халқаро мукофоти топширилди

Бобуршунослик
Шеърият ва адабиёт

Улуғ аллома Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 532 йиллиги муносабати билан Андижон шаҳридаги Боғи Шамол боғида шоир ва давлат арбобига бағишланган «Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси» номли китобнинг тақдимоти муносабати билан илмий анжуман ўтказилди. Бу анжуманда Миср, Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа қатор мамлакатлардан олим ва адиблар иштирок этишди. Энциклопедияни яратишда фаол этган муаллифларга мукофотлар топширилди. «Бобурнома»ни араб тилига ўгирган Аш -Шамс университети профессори Мажида Маҳлуф хоним, энциклопедия яратиш йўлида хизмат қилган бир неча олим ва адиблар, уни чоп этишда фаоллик кўрсатган «Шарқ» нашриёти ходимлари Фахрий ёрлиқ ва пул мукофоти билан тақдирландилар. Энциклопедия бош муҳаррири, арузшунос олим, профессор Абдулла Аъзам Бобур халқаро мукфоти билан тақдирланди.


  


Бобур халқаро мукофоти ҳар уч йилда Бобурнинг ҳаёти ва ижоди, унинг моддий ва маънавий меросини, Бобурийлар тарихи ва маданиятини ўрганиш ва тарғиб этишга бағишланган, халқлар ўртасида дўстлик ва қардошлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган, юксак савияда бажарилган илмий тадқиқотлар, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги асарлар учун берилади. Абдулла Аъзам Бобур энциклопедияси бош муҳаррири сифатидаги самарали меҳнати ва «Бобур. Девон. Назм маҳорати» китоби учун шу мукофотга лойиқ топилди.Барча бобуршунос олим ва Бобур ихлосмандлари ҳамда шогирдлари номидан устозни табриклаб қолмаиз.


 


Ботирали ЙЎЛДОШЕВ 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.