топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Пойга

Бобуршунослик
Шеърият ва адабиёт

ПОЙГА ВОҚЕАСИ. Ярим кечаси Самарқанд қўрғонининг Шайхзода дарвозасидан бир неча отлиқ эркак ва маҳофада малика Қутлуқ Нигорхоним икки канизаги ҳамроҳлигида шаҳардан ташқари чиқди. Ҳаммаларининг кўнглида жон ваҳми ва хавотир устун эди. Фақатгина ўн тўққиз ёшни қарши олган Бобур ўлимдан қўрқмасди. Опаси Хонзода Бегимни сулҳ эвазига душман қўлига топширгандан кўра ўлим афзал эмасмиди. Аммо онаизори ва бошқа ҳарам аҳлининг талаби билан шу сулҳга рози бўлди. У от устида ўтирганча минг хил хаёлларни бошидан ўтказарди. Йўловчилар қоронғи тунда қадим Сўғднинг улуғ йўлларида уриниб-суриниб Хожадийдорга етишганларида тонг отиб қолган эди. Ҳеч ким таъқиб қилмаётганини ҳис қилган қочоқлар енгил нафас олиб Илонўти томон юз бурдилар. Амирзоданинг ҳамон бошини эгиб ичдан эзилиб келаётганини кўрган ҳамроҳлари уни чалғитиш учун пойга ўйнашни таклиф қилдилар. Қанбарали ва Қосимбек қавчин иккаласи отларини Бобурнинг отига тенглаштириб пойга бошлашди. Кечадан бери сувориси жиловини бўш қўйиб бирон марта ҳам қамчи теккизмай келаётган Бобурнинг оти сағринига теккан аччиқ қамчидан елдек учиб кетди. Иккала рақибини ҳам ортда қолдирган Бобур уларнинг қанча орқада қолганини кўриш учун қийшайиб ўгирилганида бўшашиб қолган айил узилиб кетади ва эгар устидаги чавандоз боши билан ерга учиб тушади. Қаттиқ йиқилганига қарамай Бобур дарҳол ўрнидан туриб кетади. Отини қайта эгарлаб миниб йўлда давом этади. Ўша куни Бобур кечгача ақли ўзига келмаганини зикр қилган. Шу ёшгача кўрган барча воқеалар унинг кўз ўнгида туш, кўнглида эса хаёл каби ўтади. 


Б.Й.        


 

2 изоҳ

avatar
От қадрини не билсин, от минмаган эркаклар.
avatar
Ғиркўкнинг боши, Чамбилнинг қоши.
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.