топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши

Andijon davlat universiteti
Маданият ва маърифат
Таҳлиллар шуни кўратмоқдаки, дунёдаги аксарият инқилоблар ва тартибсизликлар асосан ёшлар томонидан содир этилмоқда. Боиси, ёшлар қизиқувчан, ташаббускор ва тез ишонувчан. Шунинг учун ҳам жамиятга қарши иш кўрувчи ҳар қандай оқимлар ёшларни ўз томонига оғдиришга уринишади. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 20 сентябрдаги 795-сонли буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида Андижон давлат университетининг катта мажлислар залида “Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши” мавзусида ўтказилган йиғилишда мана шу фикрлар алоҳида таъкидлаб ўтилди.

 Университетнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этган йиғилишни университет маънавий-аҳлоқий тарбия бўлими бошлиғи Абдукарим Акбаров олиб борди. Йиғилишда дастлаб сўзга чиққан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи АДУ БТ етакчиси Элёрбек Холмирзаев “ёшлар”, “бузғунчи ғоялар” тушунчалари, мамлакатимизда аҳолининг 58 %ни ташкил этувчи ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ёшлар ўртасида ҳуқубузарлик ҳолатларининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида тўҳталиб ўтди. Йиғилиш меҳмонларидан бири — Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Андижон бўлими ходими, Андижон шаҳридаги Имом ал-Бухорий жомеъ масжиди имом-хатиби Олимжон Раҳимов ислом динининг асл моҳиятига бутунлай зид бўлган оқимлар хусусида маълумот берди. Нотиқ дин ниқоби остида фаолият олиб бораётган бундай оқимлар айни пайтда ислом дини ривожланган давлатларда ҳам бузғунчилик, бегуноҳ инсонларнинг қонини тўкиш каби жирканч ишларни олиб бораётганлигини ачиниш билан айтиб ўтди.

 
      “Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши” мавзусида ўтказилган йиғилишга таклиф этилган Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарлик ва профилактика бошқармаси бўлинма бошлиғи, майор Азизбек Юлдашев вилоятда содир этилаётган жиноятлар, жумладан ёшлар иштирокида содир бўлган жиноий ҳаракатлар хусусида маълумот берди. Маъруза давомида “Хужрадаги зулмат” номли видеоролик намойиш этилди. Ведеороликда яширин равишда — “ҳужралар”да саводсиз “диндорлар” томонидан диний таълим олаётган болаларнинг дунёқарашида салбий ҳолатлар шаклланаётганлиги, бундай “хужраларда” ёшларга, хатто, 5-6 ёшли  болаларга ҳам шавқатсизлик билан муносабатда бўлинаётганлиги, ачинарли шароит, қаттиқ калтакланиш, жисмоний жароҳатлар натижасида ёш боланинг вафот этганлиги, “ҳужралар”да таълим олган ёшлар ўз фикрига эга бўлмай террористик оқимларнинг таъсирига тез берилаётганлиги ҳақида аниқ фактли тасвирлар намойиш этилди.

       Анънавий тарзда ўтказилган “Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши” мавзусидаги йиғилишда иштирок этган талабалар мамлакатимизда ёш авлодни баркамол вояга етиши учун яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланиб жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларига биргаликда курашиш зарурлигни англаб етганликларини ифодаладилар.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.