топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Ўқувчилар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш”

Andijon davlat universiteti
Андижон давлат университети академик лицейида “Ўқувчилар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш” мавзусида профилактик тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Андижон шаҳар 2-сон ИИБ профилактика инспекторлари – лейтенант Х.Мирабдуллаев, М.Хасанов, академик лицейнинг ММИБДЎ Б.Акбаров, психолог Ў.Вахобова, бўлим бошлиғи Ф.Мамажонова ҳамда академик лицей ўқувчилар иштирок этишди.
            Тадбирни академик лицейнинг ММИБДЎ Б.Акбаров очиб берди ва олиб борди. Б.Акбаров ўз маърузаси давомида ҳозирги кунда ўқувчилар ўртасида содир этилаётган турли хилдаги жиноятлар ҳақида гапирар экан, бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича АДУ академик лицейида олиб борилаётган манзилли чора-тадбирлар юзасидан маълумот бериб ўтди.

            Шундан сўнг Андижон шаҳар 2-сон ИИБ профилактика инспектори лейтенант Х.Мирабдуллаев сўзга чиқди. Лейтенант Х.Мирабдуллаев ўз маърузаси давомида йиғилганларга Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида Назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликнинг профилактикаси тўғрисида ”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва ушбу Қонун асосида вояга етмаганлар ўртасида амалга оширилиши белгиланган вазифалар тўғрисида сўз юритиб, ушбу Қонун асосида таълим муассасаларининг масъул ходимларига юклатилган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди. Ушбу Қонуннинг кучга кириши муносабати билан вояга етмаганлар билан ишлаш борасида ҳар бир ҳамкор идора ва ташкилотларга ўзларининг йўналишидан келиб чиқиб, алоҳида вазифалар юклатилганлиги, бундан буён ушбу йўналишда масъулиятсизликка йўл қўйган масъул ходимларга, ота-оналарга ва ўқувчи – ёшларнинг таълим олишлари борасида ўз вазифасини бажармаган фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси бўйича кўриладиган чоралар ҳақида тушунтириб ўтди.

             Андижон шаҳар 2-сон ИИБ профилактика инспектори  М.Хасанов сўзга чиқиб, ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятлар, уларнинг юзага келиш сабаби ва олдини олиш чоралари ҳақида гапириб ўтди. Тадбир якунида академик лицей психологи Ў.Вахобова сўзга чиқиб, ўқувчиларга руҳий жиҳатдан юзага келувчи нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, ҳаётга бўлган қизиқишларини кучайтириш, бекор юрмаслик, атрофдаги воқеаларга ҳам лоқайд қарамаслик зарурлиги ҳақида тушунчалар бериб ўтди. Тадбир охирида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан қониқарли жавоблар олдилар

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.