топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Устоз ва мураббий

Andijon davlat universiteti
Маданият ва маърифат
Андижон давлат университетининг катта мажлислар залида университетнинг барча профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилари ва ишчи ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирни университет ректори, профессор А.С.Юлдашев кириш сўзи билан очиб, барча иштирокчиларни байрам билан табриклар экан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг устоз ва мураббийларга бағишланган байрам табригини ҳам ўқиб эшиттирди.

 
Тадбирда мамлакатимизнинг ҳар жиҳатдан ривожланиб, тараққий этиб боришида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, айниқса, комил ва баркамол авлод тарбиясида жавлон уриб меҳнат қилаётган бир қатор профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар етук, малакали кадрлар тайёрлашдаги  фидокорона меҳнати, ўз касбига бўлган фидойилиги, садоқати,  илмпарварлиги ва меҳнатсеварлиги учун университет ректорати ҳамда ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари, университет ректорининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирландилар. Шунингдек, тадбирда иштирок этган барча профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимларга университет маъмурияти томонидан тайёрланган махсус “Байрам табрикномалари” тарқатилди.
 

 Байрам тадбири иштирокчиларига педагогика факультети мусиқа таълими йўналиши профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабалари томонидан тайёрланган бадиий-мусиқий композицион дастур намойиш этилди. Тадбирда янграган жўшқин ашула ва рақслар, устозларни тараннум этувчи шеър ва алёрлар йиғилганларнинг олқишларига сазовар бўлди. Айниқса, 2016 йилги “Тафаккур синовлари” Республика танловининг мутлоқ ғолиблари, 2017 йилги “Тафаккур синовлари” Республика танловининг 2-ўрин соҳиблари, 2018 йил ўтказилган “Тафаккур синовлари” Республика танловининг минтақа босқичида ғолиб чиқиб, Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган университет “Андижон ёшлари” жамоасининг чиқишлари барчага манзур бўлди.
 

 Ҳамюртимиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илҳомжон Жўраев ҳамда “Дўстлик” ордени соҳибаси Санобархон Раҳмонованинг иштироки ва улар томонидан ижро этилган дилтортар куй ва қўшиқлар байрам тадбирига ўзгача шукуҳ ва кўтаринкилик бахш этди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.