топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Тинчлик – олий неъмат

Andijon davlat universiteti
Маданият ва маърифат
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган режа асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда Андижон давлат университетининг катта мажлислар залида “Тинчлик – энг олий неъмат” мавзусида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди. “Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ”, “Диний-экстремистик оқимлар, миссионерлик – давлат ва жамиятга таҳдид” каби мавзулар бўйича маърузлар ўқилган учрашувда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқий тарғибот ва фуқаролар хавфсизлиги доимий комиссияси раиси Муҳаммаджон Юлдашев, Ўзбекистон Халқ Демократик партияси вилоят Кенгаши раиси Абдулҳамид Нурматив, Андижон вилоят прокуратураси юристи Беҳзодбек Маҳмудов, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Андижон вилоят бўлими ходими, Андижон шаҳридаги Имом ал-Бухорий жомеъ масжиди имом-хатиби Олимжон Раҳимов, АДУ Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси катта ўқитувчиси Юсуфхон Жаҳонгиров, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи АДУ БТ етакчиси Элёрбек Холмирзаевлар иштирок этишди.
 
Самимий давра суҳбати тарзида ўтган учрашувни АДУ маънавий-аҳлоқий тарбия бўлими бошлиғи Абдукарим Акбаров олиб борди.

Учрашувда АДУ Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси катта ўқитувчиси Юсуфхон Жаҳонгиров “ислом дини”, “экстремизм”, “терроризм” тушунчаларини изоҳлаб берди. Экстемистик, террористик гуруҳлар, оқимларнинг асл мақсад, вазифалари хусусида тушунча бериб ўтди.
Учрашувда сўз олган Ўз ХДП Андижон вилоят Кенгаши раиси А.Нурматов юртимиздаги иқтисодий юксалишнинг, кундан-кунга кенгайиб бораётган халқаро ҳамкорликнинг, таълим, тиббиёт каби соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирларнинг асоси Ватанимиздаги тинчлик, хотиржамлик эканлигини таъкидлаб ўтди. Ўзбекистон довруғини дунёга таратишда ўзбек йигит-қизлари, хусусан, андижонлик ёшларнинг алоҳида ўрни борлигини фахр билан айтиб ўтди. Юртимиздаги бу тинчлик, бахтиёр кунларимизни асрашимиз зарурли ҳақида сўз юритди. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссияси раиси М.Юлдашев юртимизда инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунийликни ва фуқаролар хавфсизлиги таъминлаш давлатимиз сиёсатининг асосий таъмойили эканлиги мисоллар асосида айтиб ўтди. Мамлакатда қонунийликни таъминлашда аҳоли ўртасида олиб борилаётган ҳуқуқий тарғибот алоҳида ўринга эга эканлиги, талаба ёшлар ҳуқуқий тарғибот борасида жуда катта кучга, салоҳиятга эга эканлиги таъкидлаб ўтди.

Учрашув давомида Андижон вилоят прокуратураси юристи Б.Маҳмудов вилоятда вояга етмаганлар ўртасида диний экстермистик оқимлар таъсирига тушиб қолаётганларнинг борлигини ачиниш билан айтиб ўтди. Ёшларнинг бундай оқимлар тўрига тушиб қолишининг асосий сабаблари ижтимоий тармоқлардаги алдамчи маълумотлар эканлигини жонли мисоллар билан тушунтириб ўтди. Хорижий давлатларга ишлаш учун чиққан айрим ёшлар алдов, ёлғон ваъдалар билан диний экстермистик оқимлар бемалол ҳаракатлар олиб бораётган Афғонистон, Покистон, Сурия каби давлатларга бориб қолаётганлигини афсус билан айтиб ўтди. Дин ниқоби остида ҳаракат қилаётган оқимларнинг асл мақсадлари, ислом дини инсонларни фақат яхшиликка чорловчи дин эканлиги хусусида Андижон шаҳридаги Имом ал-Бухорий жомеъ масжиди имом-хатиби О.Раҳимов тўла маълумот берди.

“Тинчлик – энг олий неъмат” мавзусида маънавий-маърифий учрашувда иштирок этган университетнинг табиий фанлар факультетининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазларини билдирдилар, мутахасисларга ўзларининг қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Савол-жавоб тарзида ўтган маънавий-маърифий учрашувда давомида иштирокчилар юртимиздаги бебахо неъмат – тинчлик-хотиржамликни асраш ҳар бири фуқаронинг бурчи эканлигини алоҳида таъкидладилар.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.