топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Талабалар театр студияси

Andijon davlat universiteti
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунида белгиланган вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятидаги олий таълим муассасалари ўртасида “Талабалар театр студиялари” фестивалининг вилоят босқичи Андижон давлат университетида ўтказилди. Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Бойматова, “Камолот” ЁИҲ АДУ б.т. етакчиси Э.Холмирзаев, университет мусиқа ва уни ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси О.Турсунов, АДТИ маънавий-ахлоқий тарбия бўлими бошлиғис А.Абдухалимов, АДТИ маънавий-ахлоқий тарбия бўлими услубчиси О.Дадабоев, “Камолот” ЁИҲ АДТИ б.т. етакчиси Б.Абдулазизхожиев, ОТМ лар педагог-ходимлари, иштирокчи жамоалар ва 300 нафар талаба-ёшлар қатнашдилар.
        Фестивалда Андижон давлат университетининг “Ҳумо” номидаги  “Талабалар театр студияси” жамоаси томонидан Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романи асосида тайёрланган “Саодат сохили” спектакили, Андижон давлат Тиббиёт институтининг ибн Сино номидаги “Талабалар театр студияси” жамоаси томонидан Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романидан тайёрланган парчалар намойиш этилди.
        Фестивал якунларига кўраб Андижон давлат университетининг “Ҳумо” номидаги  “Талабалар театр студияси”жамоаси 1-ўрин; Андижон давлат Тиббиёт институтининг ибн Сино номидаги “Талабалар театр студияси” жамоаси 2-ўрин;
         Фестивалнинг вилоят босқичида ғолиб чиққан Андижон давлат университетининг “Ҳумо” номидаги  “Талабалар театр судияси” жамоаси вилоятлараро минтақавий босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан жамоаларнинг ютуқ ва камчиликларига холисона баҳо берилди.
Фестивал иштирокчиларига Андижон давлат университети ходимлар ва талабалар касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.