топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Sport - sog'lik garovi

Andijon davlat universiteti
Маданият ва маърифат
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 24 сентябрь кунги  87-02-2633 сонли хатига асосан, 1 октябрь -  “Устоз ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан Андижон давлат университети профессор-ўқитувчилари, талабалари ва ишчи ходимлари ўртасида спортнинг стол тенниси, волейбол, мини футбол ҳамда енгил атлетика турлари бўйича ректор кубоги ташкил этилди. Мазкур спорт тадбирларида университет профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилари, талаба-ёшлари ва ишчи ходимлари фаол иштирок этдилар.

25-29 сентябрь кунлари университет профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимлари ўртасида стол тенниси, волейбол, мини футболҳамда енгил атлетика турлари бўйича, талабалар ўртасида эса волейбол ва мини футболтурлари бўйича оммавий спорт тадбирлари бўлиб ўтди. Ректор кубоги учун кураш қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда, уюшқоқлик билан ўтказилди. 

 
Мусобақанинг тақдирлаш маросимида университет Маънавий – аҳлоқий тарбия бўлими бошлиғи А.Акбаров, университет ходимлар ва талабалар касаба уюшма қўмитаси раиси М.Ботиров, жисмоний маданият факультети декани Б.Носиров, университетнинг барча факультет деканлари ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи АндДУ б.т. етакчиси Э.Холмирзаевлар иштирок этдилар.
Мусобақа якунига кўра стол тенниси бўйича аёл профессор-ўқитувчилар ўртасида
1-ўрин:  Хабибуллаева Муҳаббат (Табиий  фанлар факультети)
2-ўрин:  Умарова Сайёра (Физика-математика факультети)
3-ўрин:  Мамадалиева Нилуфар (Педагогика факультети)га насиб этди.
 
            Стол тенниси бўйича эркак профессор-ўқитувчилар ўртасида
1-ўрин:  Мадаминов Зохид (Физика-математика факультети)
2-ўрин:  Акбаров Адхам (Педагогика факультети)
3-ўрин:  Шахобов Камолдин (Филология факультети)га насиб этди.

 
          Спортнинг волейбол тури бўйича профессор-ўқитувчилар ўртасида
1-ўрин:  Физика –математика факультети жамоасига
2-ўрин:  Тарих факультети жамоасига
3-ўрин:  Педагогика факультети жамоасига насиб этди.
 
 
Спортнинг мини футбол тури бўйича профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимлар ўртасида
1-ўрин:  Филология факультети жамоасига
2-ўрин:  Тарих факультети жамоасига
3-ўрин:  Хорижий тиллар факультети жамоасига насиб этди.
 
Спортнинг мини футбол тури бўйича талабалар ўртасида
1-ўрин:  Жисмоний маданият факультети талабалар жамоасига
2-ўрин:  Табиий фанлар факультети талабалар жамоасига
3-ўрин:  Хорижий тиллар факультети талабалар жамоасига насиб этди.
 
Спортнинг волейбол тури бўйича талабалар ўртасида
1-ўрин:  Жисмоний маданият факультети талабалар жамоасига
2-ўрин:  Физика – математика факультети талабалар жамоасига
3-ўрин:  Педагогика факультети талабалар жамоасига насиб этди.
 
Спортнинг Енгил Атлетика тури бўйича талабалар ўртасида
1-ўрин:  Физика – математика факультети талабалар жамоасига
2-ўрин:  Табиий фанлар факультети талабалар жамоасига
3-ўрин:  Тарих факультети талабалар жамоасига насиб этди.

 
Ғолиб чиққан жамоалар ректор КУБОГИ ҳамда университет Маънавий – аҳлоқий тарбия бўлими, университет ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.