топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот…

Andijon davlat universiteti
Маданият ва маърифат
Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот… шундайин гўзал жумлалар билан бошланувчи ватанимиз мадҳиясининг ҳар бир мисрасида ҳозирги гуллаб-яшнаётган ҳур Ўзбекистонимизнинг тинчлиги, бор гўзаллиги, таровати, озод ва ободлиги, ёшларнинг унга қанот эканлиги ва, албатта, халқимизга хос бўлган меҳмондўстлик, бағри кенглик билан бошланган гўзал жумлалар сингари ўз ифодасини топган.
2018 йил 10 декабрь куни юртимизнинг ҳар бир масканида бўлиб ўтаётган турли тадбирлар, учрашувлар қатори университетнинг кичик мажлислар залида ҳам Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадхияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Ватан мадхияси ижроси билан бошланди.
Тадбирни университетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори А.Ш.Ҳамрақулов ўзининг куни кеча нишонланган конституциямизнинг           26 йиллиги ва унинг давоми сифатида нишонланаётган мадҳиямизнинг ҳам 26 йиллиги билан тадбир қатнашчилари ва талаба ёшларни табриклаш орқали очиб берди. А.Ш.Ҳамрақулов ўз нутқи давомида ушбу ойда ўтказилаётган “Ватанпарварлик” ойлигида ҳар биримизнинг фаол иштирок этишимиз ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Ушбу сўзларидан руҳланган талабалар ҳам ўзларининг ёрқин истеъдодларини ватан мавзусида намоён этдилар. Шундай талабалардан бири Педагогика факультети Мактабгача таълим йўналиши 2-босқич талабаси Ф.Тўхтасинова ўзининг “Ватан” мавзусидаги шеърини ифодали ўқиб бериши орқали тадбир ташкилотчилари назарига тушди.  Тадбирга кўтаринки кайфиятни шу йўналишнинг яна бир истедодли талабаси Ҳ.Ваҳобова ўзининг ёқимли овози орқали олиб кирди.

 
Шундан кейин сўз томонидан Асака туман ФҲДЁ бўлими мудираси Барно Расуловага берилди.У ўз сўзида конституциямизниннг оила бобига алоҳида тўхталиб ўтди ва талаба қизлар учун ўзининг керакли тавсияларини берди. Кейинги сўз “Ўзбекистон халқ демократик” партияси Андижон вилоятикенгаши раиси У.Аҳмедовга берилди.
У.Аҳмедов ўз нутқи давомида ёшларга ватанпарварлик туйғуси қанчалик кенг моҳиятли туйғу эканлиги ва ҳар бир Ўзбекистон фуқароси мана шу туйғуни чин дилдан ҳис қилмоғи, Ватан менга нима берди деб яшаш эмас, мен ватанга нима бердим деб яшаш керак эканлигини кўплаб ҳаётий мисоллар орқали келтириб ўтди. Ундан кейинги сўзни партиянинг фаол аозолари Сардорбек Қосимов ва Ихтиёр Аминовлар давом эттирди. Улар ёшларга ватанимиздаги сиёсий жараёнлар ҳақида қисқача маълумот айтиб ўтдилар ва бундай жараёнларга бефарқ бўлмаслик, доимо ватанга муносиб инсон бўлиш истагида яшаши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
 Ушбу нутқдан кейин навбат Хотин-қизлар қўмитаси раиси Умида Аҳмедова томонидан алоҳида мақтовлар билан ёрқин истеъдод соҳибаси Педагогика факультети Мусиқий таълим йўналиши 2-босқич талабаси Ирода Абдуллаевага берилди. Ирода Абдуллаева“Ўзбекистон” номли қўшиқни маҳорат билан ижро этиб берди ва бу орқали учрашувни кўтаринки кайфиятда якунланишига сабабчи бўлди. Тадбирда фаол иштирок этган талабалар “Ўзбекистон халқ демократик” партияси аъзолари томонидан келтирилган эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Совғаларни олар экан талабалар бугунги тадбир тўғрисида завқ билан ўзларининг фикр, мулоҳазаларини билдириб, тадбир ташкилотчиларига ўзаларининг чексиз ва самимий миннатдорчиликларини изҳор этдилар.

 
Тадбир сўнгида барча иштирокчилар жўр овозда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадхиясини ижро этдилар.     
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадхияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тадбирлар университетнинг барча факультетларида гуруҳлар кесимида ташкил қилинди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.