топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Саодат соҳили

Andijon davlat universiteti
Маданият ва маърифат
Шох ва шоир, маҳоратли саркарда, ўзбек мумтоз шеъриятининг, ўзбек насрининг забардаст устунларидан бири, “Бобурномадек” мемуар асари орқали илм-фаннинг 10 дан зиёд соҳалари ривожига улкан хисса қўшган қомусий аллома, Андижон фарзанди  Захириддин Муҳаммад ибн Умаршайх мирзо — Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан Андижон шаҳридаги Бобур майдонида вилоят ҳокими Шухратбек Абдураҳмонов иштирокида ғазалхонлик кечаси ташкил этилди. Унда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, шоир ва ёзувчилар, вилоятдаги барча ОТМ лар, ташкилотлар, АЛ ва КХК лари ва вилоят халқ таълими бўлими вакиллари иштирок этди. 
Шундан сўнг, Андижон давлат университетида  “Саодат соҳили”мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирни университет ректори очиб берди ва барча тадбир қатнашчиларини қизғин табриклаб, Бобур хаёти ва ижоди тўғрисида гапириб ўтди. Тадбир қатнашчиларига Бобур хаёти ва ижодига бағишланган видеоролик намойиш этилди.


Университет ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тадбирда фаол иштирок этган профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалардан 26 нафарига “Бобурнома” китоби эсдалик совға сифатида тақдим этилди. Тадбирнинг энг ёш иштирокчиси Андижон шаҳридаги                 2-мактабнинг 1-синф ўқувчиси Нурбекжон Қубижоновга Бобурнинг “Бобурнома”  мемуар асари тақдим этилди.

 

Бундан ташқари Захириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан тасвирий санъат ва мухандислик графикаси таълим йўналиши иқтидорли талабалари ўртасида расмлар танлови, жисмоний маданият факультети профессор-ўқитувчилари томонидан факультетлараро шахмот спорт тури бўйича мусобақа ташкил этилди… Ўғил болалар ўртасида 1-,2-,3-ўрин ва қизлар ўртасида 1-,2-,3-ўрин соҳиблари ҳамда расмлар танлови ғолиблари тадбир давомида ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсталик совғалари билан тақдирланди

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.