топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Миллат ойнаи жаҳони...”

Andijon davlat universiteti
Андижон давлат университети Ахборот-ресурс марказида “21 октябрь – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 29 йиллиги” муносабати билан университет профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари иштирокида “Миллат ойнаи жаҳони...” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. 
Бўлиб ўтган тадбирда филология факультети ўзбек тилшунослиги кафедраси профессор-ўқитувчилари – доц. Г.Қобулжонова, У.Қобулова, Д.Неъматова, Д.Матёқубова, О.Турсунова, З.Эшонова ҳамда ўзбек тили йўналиши 2-3-босқич талабалари – Камола Одилжонова, Нурхон Турғунбоева, Диёра Азизова, Қудратилло Бакировлар ўзбек тили, унинг такомили, бугунги кундаги ҳолати юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари ва ўзбек тилини тараннум этувчи гўзал шеърлари билан иштирок этдилар
Ўзбек тилшунослиги кафедраси ўқитувчиси Г.Қобулжонова ўзининг “Ўзбек тили ва миллий тафаккур такомили” мавзусидаги маърузасида суҳбат иштирокчилари эътиборини “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун, ундаги моддалар, тил сиёсати каби масалаларга қаратди.

 
Тадбирда Ўзбек тилшунослиги кафедраси ўқитувчиси Д.Матёқубова “Тил – миллатнинг ойнаи жаҳони...” мавзусида чиқиш қилди. У ўз сўзида бугунги кун ёшларининг тилга муносабати бироз салбий экани, сўзга эътибори сусайиб кетаётгани, тил меъёрларини бузиш ҳолатлари кўп учраётгани, оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан ҳам адабий тил ўрнига шевада кўрсатув ва эшиттиришлар берилаётгани ҳақида куйиниб гапирди. Ҳазрат Навоий ва бошқа улуғ аждодларимизнинг она тилимизга бўлган буюк муҳаббати, эътибори тўғрисида сўзлаб берди.

 
Шунингдек тадбирда филология факультети 3-босқич талабалари  Камола Одилжонова, Нурхон Турғунбоевалар ўзларининг “Миллат руҳи”, “Тил имкониятлари ва ёшларимизнинг тилга муносабати” мавзусидаги маърузалари ҳамда ўз ижодига мансуб бўлган шеърларини давра иштирокчилари эътиборига ҳавола этдилар.
Байрам тадбири 2-Талабалар турар жойи маънавият залида давом етиб, “Тил – миллат маънавиятининг кўзгуси...” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.