топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Маҳорат дарси

Andijon davlat universiteti
 
Андижон давлат университети педагогика факультети мусиқа таълим йўналиши профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти доценти, Ўзбекистон халқ хофизи, эл ардоғидаги санъаткор Оролмирзо Сафаров томонидан “Анъанавий ижрочилик” бўйича “Маҳорат дарси” ўтказилди. Дастлаб О.Сафаров республикада Андижон санъатининг тутган ўрни, санъат  дарғалари ҳақида ўз фикрларини билдирди. Шундан сўнг Алишер Навоий ғазалига басталанган “Топмадим” радифли ғазал асосидаги ашуланинг яратилиш тарихи, унинг муаллифлари ҳақида батафсил тушунча берилди.

Ашуланинг О.Сафаров томонидан юксак маҳоратдаги ижроси тинглангандан сўнг, устоз санъаткор биринчи курс талабаси Раҳимжон Талабоевга ашулани ўргатиш жараёнини олиб борди. Ашуланинг ҳар бир мисраси, оҳанг йўналиши, нафас олиш ҳолатлари каби нозик жиҳатларга катта эътибор қаратган ҳолда мусиқий асар талаба ва профессор-ўқитувчилар иштирокида ўрганилди.

“Маҳорат дарси” якунида кафедра мудири Ш.Аҳмедов, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Қ.Нурдиновлар ташриф буюрганларга миннатдорчилик билдириб, “Фахрий ёрлиқ” ва “Ташаккурнома”ларни топширдилар.

Мусиқа таълим йўналиши 2-курс талабаси Ирода Абдуллаеванинг устоз билан ҳамнафасликда ижро этган асари барчага манзур бўлди, устознинг ўз қўллари билан топширган гулдастаси Иродага бундан кейинги ўқишларида улкан қанот бўлиши шубҳасиз. Машҳур халқ ҳофизининг талабалар билан бўлган ижодий учрашуви барча йиғилганларда катта таассурот қолдирди ҳамда уларни юксак ижод марралари сари олға интилишига асос бўлади.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.