топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Коррупцияга қарши кураш

Andijon davlat universiteti
        Андижон вилоят судининг судялари, бўлим бошлиқлари билан ҳамкорликда университетнинг катта мажлислар залида “Ўғирлик“, “Коррупцияга қарши кураш”  мавзуларида маънавий-маърифий, профилактик тадбир бўлиб ўтди.  Учрашувда университет ректори профессор А.С.Юлдашев вилоят судининг судялари А.Тўраев, А.Сотволдиев, Андижон  вилоят суднинг бўлим бошлиғи К.Расулов, университет Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ж.Акбаровлар иштирок этди.
            Самимий ва қизиқарли савол-жавоблар  тарзида ўтган учрашувни университет ректори А.С.Юлдашев олиб борди.

Учрашувда вилоят судининг судяси А.Тўраев сўзга чиқиб, ўғирлик жинояти, ўғирликларнинг содир этилиши, ёшларни ўзлари билмаган ҳолда майда безорилик, ўғирликларга аралашиб қолиш ҳолатлари бўйича фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Шунингдек  вилоят, Республика миқёсида содир этилаётган ўғирликлар ва уларга қўлланилган жазо муддатлари тўғрисида  далиллар, фактлар асосида  тушунча бериб ўтди. Ўғирликнинг катта-кичиги бўлмаслиги, арзимаган ўғирликка қўл уриб, ёш умрини хазон қилаётган ўқувчи-талаба ёшлар тўғрисида ачиниш билан гапириб ўтди. Бундай қонунбузарликларни аёллар, ёш қизлар томонидан содир этилаётганлиги ачинарли ҳол эканлиги тўғрисида гапириб, барчани огоҳликка, агар атрофида, тенгқурлари орасида бундай ҳолатларга дуч келса, қаерларга мурожаат қилишлари тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Учрашувда сўз олган  вилоят судининг судяси И.Сотволдиев“Коррупция”, “Коррупцияга қарши кураш”, “Коррупциянинг олдини олиш” мавзуларида маъруза қилди. Бугунги кунда юртимиздаги барча соҳаларда содир этилаётган қонунбузарликлар, таъмагирликлар тўғрисида гапириб, бундай ҳолатлар Олий таълим тизимида ҳам учраб турганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди. Афсуски содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, таъмагирлик, пора олишларга ўқувчи талабалар ҳам аралашиб қолаётганлиги тўғрисида ачиниш билан гапириб ўтди. Республика миқёсида талабалар, ўқувчи ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисида мисоллар билан тушунтириш берди. Талабаларни бундай ҳолатлардан огоҳлантириб, ўз вақтида тегишли органларга хабар беришликлари ва ўз тенгқурларини, ўзлари яшаб турган ҳудудларда истиқомат қиладиган уюшмаган ёшларни огоҳлантириб, бундай йўлларга кириб қолмасликлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб боришлари тўғрисида тўхталиб ўтди. Тадбирда бўлим бошлиғи К.Расулов ҳам сўзга чиқиб, вилоятда ёшлар учун очилган бепул тўгараклар ва улар жойлашган манзиллар тўғрисида гапириб, барча ёшларни тўгаракларга аъзо бўлишга таклиф этди.

 

Тадбирда талабалар маърузачиларга ўзларини қизиқтираётган саволлар билан мурожаат қилиб, керакли жавобларни олдилар. Шунинг билан бирга талабалар бундай учрашувлар тез-тез ўтказилиб турилиши тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини ҳам билдириб ўтдилар. 

 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.