топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Инсон азиз - хотира муқаддас

Andijon davlat universiteti
         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрель кунги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2865-сонли Қарори, 2017 йил 4 апрелдаги “Иккин чи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги ПФ-5000-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  жорий йил 08/1-654-сонли топшириғи ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 7 апрелдаги 197-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Мудофаа тизимида хизмат бурчини ўташ вақтида вафот этган ҳарбийларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиш тадбирларини олиб борилди. Унда университет ректори А.С.Юлдашев, маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор А.Ҳамрақулов, ХТКУ қўмитаси раиси М.Ботиров, хотин-қизлар қўмитаси раиси У.Аҳмедова, “Камолот” ЁИҲ б.т етакчиси Э.Холмирзаев ҳамда иқтидорли талабалар иштирок этди.
        Вилоят маънавият тарғибот маркази ҳамда “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳамкорликда 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами муносабати билан Андижон давлат университетининг иқтидорли талабалари иштирокида “Ёши улуғ кексалар ёшларга ибрат мактаби” мавзусида маънавия-маърифий тадбирлар ўтказилди. Тадбирда ёши улуғ профессор-ўқитувчилар, меҳнат фахрийлари иштирок этди.
         2017 йил 9 май куни Андижон шаҳридаги  “Хотира хиёбони” да жойлашган “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйиш мароси бўлиб ўтди. Унда Андижон давлат университетнинг 60 нафар педагог-ходимлари ва 200 нафардан ортиқ иқтидорли талабалари иштирок этди. Тадбирдан сўнг “Камолот” ЁИҲ фаоллари Андижон шаҳридаги “Бувасадин” қабристонида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бордилар.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.