топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Буюклар абадий яшайди

Andijon davlat universiteti
Андижон давлат университетида 2017 йил 30 январь куни маънавий-ахлоқий тарбия бўлими, “Камолот” ЁИҲ АндДУ б.т., ҳамда университет ХТКУК ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд куни муносабати билан турли танлов ва тадбирлар ўтказилди. Университетнинг катта мажлислар залида И.А.Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш, у инсоннинг Ўзбекистон Мустақиллигининг асосчиси эканлиги, юрт фаровонлиги, тинчлик осойишталиги, олиб борган улкан бунёдкорлик ишлари, халқ учун, ёшларнинг билим олишлари, етук баркамол авлод бўлиб етишишлари учун яратиб берган шарт-шароитлари тўрисидаги видеоролик намойиш этилди. Тадбирда маънавий-ахлоқий тарбия бўлими бошлиғи А.Акбаров, “Камолот” ЁИҲ АндДУ б.т. етакчиси Э.Холмирзаев, миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси катта ўқитувчиси А.Эгамбердиевлар ўз маърузалари билан иштирок этди.
 
Тадбирда И.А.Каримовнинг хотирасига бағишлаб “Президент асарлари билимдони”, ижодкор талабалар томонидан ёзилган шеърлар, улар томонидан тайёрланган видеороликлар, фото хеш-теглар танлови ҳамда инфо-тест ўтказилди. Ғолибларга АндДУ ХТКУК томонидан И.А.Каримов асарлари ҳамда эсдалик совғалар тақдим этилди. 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.