топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Бобур ёди

Andijon davlat universiteti
Андижон давлат университети катта мажлислар залида улуғ шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли халқаро жамоат фонди раисиЗокиржон Машрабов, университет фахрий профессори Сайфиддин Жалилов,  Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлими раҳбари Х.Қўчқарова, Ўзбекистон халқ шоири Тўлан Низом, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, ёзувчи Қамчибек Кенжа, филология факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этди.
 
Тадбирни Андижон давлат университети ректори А.С.Юлдашев очиб берди. 
Шундан сўнг,Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли халқаро жамоат фонди раисиЗ.Машрабов тадбир қатнашчиларига илмий экспедиция томонидан олиб борилаган ишлар, улар томонидан қилинган ҳайрли ишлар, бугунги кунда Андижонда З.М.Бобурнинг номини абадийлаштириш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берди.
 
Сўзга чиққан шоирлар, ёзувчилар Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг давлатчилиги, ижоди ҳамда ҳаёти тўғрисида гапириб ўтдилар. Улар томонидан З.М.Бобурга атаб ўзлари ижод этган мухаммаслар, бағишловлар, достонлардан, Бобур ғазалларидан ўқиб бердилар. Университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, улар томонидан ижро этилган шеър ва қўшиқлар, тадбир иштирокчиларига манзур бўлди. 
 Тадбир сўнггида иштирокчиларига университет ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди. 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.