топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ассалом Наврўз

Milliy urf-odatlar va an'analar
Жамият
Андижон давлат университетининг Хорижий тиллар факультети талабалари истиқомат қиладиган 4-сонли талабалар турар жойида талабалар турар жойи раҳбарияти, талабалар турар жойи талабалар Кенгаши ташаббуси билан “Ассалом Наврўз” номли кеча ўтказилди. Кечада миллий таом ҳисобланган сумалак тайёрланди, талабалар миллий ўйинлар ташкил қилишди, соч турмаклаш, ўсма қўйиш каби танловлар ўтказилди.
 
Кечада университет маънавият ва аҳлоқий тарбия бўлими бошлиғи А. Акбаров, ходимлар ва талабалар касаба қўмитаси раиси М. Ботиров, хотин-қизлар қўмитаси раиси У. Аҳмедова, услубчи Б. Бадалов, факультет декани М.А. Абдувалиев, декан ўрибосарлари К. Жабборов, К. Каримов, М. Позилов, А. Латибжонов, навбатчи ўқитувчи З. Ваҳобжонова, комендант С. Позиловлар қатнашдилар. Ниҳоят қизиқарли тарзда ўтган кеча талабаларда яхши таассурот қолдирди. Фаол иштирок этган талабаларга касаба қўмитасининг совғалари топширилди. 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.