топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўқувчиларга халқ миллий ўйинларини ўргатиш

Milliy urf-odatlar va an'analar
Жамият
                                                        
Ўтган авлодларнинг бизга мерос қилиб қолдирган маданий бойликлари хазинасига халқ ўйинлари ҳам киради. Халқ ўйинлари ўзининг вужудга келиши ва ривожланишига кўра ғайри оддий ҳодиса эмас, балки халқнинг ҳаётини муайян акс эттирадиган ва жамият тараққиётининг қонунлари билан белгиланадиган мақсадли фаолиятдир. Халқ ўйинлари халқ ижодиётининг хос жанри бўлиб. кўп асрлик тарихга эга. Ўйинлар халқ томониданяратилган ва кишиларнинг кундалик ҳаётидаги воқеалар ҳамда ҳодисаларни ўз ичида акс эттиради. Таассуротларни, кузатишларни тажриба ва ҳиссиётларни гавдалантириб. ўзида сўз, мусиқа, рақс шаклларини мужассамлаштирган. Масалан, ибтидоий тузумда болаларни тарбиялашнинг характерли жиҳати — уларни урф — одати, анъаналари тарихи билан, шунингдек, халқ оғзаки ижоди: ривоятлар, қўшиқлар рақслар билан ифода этган. Ўзбек халқ ўйинлари халқ ижодий фаолиятининг бир туридир.

Уларни халқ яратган ва кенг халқ оммасига тарқатган. Ҳозирга қадар ўзбек халқи ўзининг тантаналарини катта томошалар — сайиллар билан нишонланади.Масалан, оммавий томошалар, сайиллар, Наврўз айёмида, Ҳосил байрамларида халқ ўйинларидан кенг фойдаланилган. Сайиллар вақтида «Оломон пойга», "Қиз қувиш", «Кураш», «Ағдариш», Кўпкари", «Дуппи яшир» каби мусобақа ўйинлари, спорт ўйинлари сифатида ўтказилиб келинмоқда. Ўзбек халқ ўйинларининг кўпида миллий мусиқа асбобларидан карнай, сурнай, ноғора, чилдирма асбобларидан фойдаланилади. Ҳозирги вақтда ўзбек халқ ўйинларининг асосий вазифаси ўз мазмуни ҳамда методикаси билан болаларни жамиятимиз талабларига мувофиқ тарбиялашни таъминлаш, уларда ахлоқий, иродавий сифатларини ривожлантириш, ижодкорликка хос билим. кўникма ҳамда малакаларни шакллантиришдан иорат.

Ўзбек халқ ўйинларидан фойдаланиш муваффақиятли бўлиши учун ўйин боланинг ўз фаолияти экани, ундаги ташаббускорликни ва мустақилликни сақлаш ҳамда рағбатлантириш зарурлигини ҳисобга олиш керак. Ўзбек халқ ўйинларининг тарбия жараёнида фаолиятнинг бир тури сифатида намоён бўлади, меҳнат ва ўқиш билан чамбарчас боғлиқдир.Ўзбек халқ ўйинларининг ана шу энг муҳим хусусиятларидан бири уларнинг тарбиявий имкониятларини таҳлил қилиш имконини беради. Ўзбек халқ ўйинларини ўрганиш тарбия жараёниниузлуксиз янгилайди, ўқувчиларда ҳаётий вазиятларни яхши англаш қобилиятларини ривожлантиради, билишга жуда қизиқиш уйғотади, шунингдек, уларга ўз халқининг тарихи ва ҳаётининг турли соҳаларига, моддий ва маънавий маданиятига, ижтимоий турмуш тарзи, одатлари ва анъаналарига тааллуқли маълумотларни беради. Уларнинг кучли, чаққон, серҳаракат, зийрак, топқир, ўзаро ҳамкор бўлишига ёрдам беради.

Ўзбек халқ ўйинларидан намуналар:

«Оломон» ўйини.

Ўйиннинг қисқача мазмуни: Ўйинда исталганчабола қатнашиш мумкин. Ўйинда бошқарувчи танланади. Қолганлар унинг атрофида айлана ҳосил қилиб турадилар. Бошқарувчининг ишораси билан болалар чапак чалиб, хаккалаб югурадилар. Улар югураётганда бошқарувчи белбоғни ташлайди. Болалар белбоғни илиб оладилар. Жиҳозлар: миллий кийимлар, белбоғ. Ўйин вақти: 20 дақиқа.

«Улоқ» ўйини.

Ўйиннинг қисқача мазмуни: Ўқувчилар икки жамоага бўлиниб, диаметри 6-8 метрли айлана чизиғини ташқарисида турадилар. Айлана ўртасида турган бошқарувчи айланага тўпни ташлайди. Ўқувчилар тўпга югуришиб, уни тутиб олишга ва айланадан ташқарига қочишга интиладилар. Бунда болалар бир — бирларининг қўлларидан тўпни юлқиб олишлари ҳам мумкин. Жиҳозлар: миллий кийимлар. жамоалар учун белгилар, латта копток. Ўйин вақти: 15-20 дақиқа.

«Дарвозалар» ўйини.

Ўйиннинг қисқача мазмуни: Ўйинда ўқувчилар сони чекланмайди. Арқон тортилади ёки йўғонлиги 10 см, узунлиги 4-5 метр чизиқ ўтказилади. Ўқувчи шу чизиқдан арқонда юргандек юради, унинг устида рақс ҳаракатларини бажаради ҳамда кўзини бойлаб юради. Арқондан йиқилмай ўтган ўқувчи ғолиб ҳисобланади. Ўйин пайтида мусиқа янграйди. Жиҳозлар: болалар карнай ва сурнайлари. Ўйин вақти:10-15 дақиқа.

Ўзбек халқ ўйинларининг орасида ғоявий-сиёсий, ақлий, ахлоқий, меҳнат ва жисмоний тарбия билан боғлиқ ўйинлар ҳам бор. Ўзбек халқ ўйинларининг тарбиявий имкониятларидан бири шуки, улар болаларда ватанпарварлик, байналминалчилик, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳурмат каби маънавий, сиёсий туйғуларни шакллантиришда катта таъсир кўрсатади.
Халқ миллий ўйинлариданфойдаланиш. аълим тизининг барча босқичларида ўқувчиларни бўш вақтларида қўллашбу миллий қадриятларнинг, меросларнинг улуғланишига, ривожланиншига, янада кўп йилар мобайнида давом эттирилишига олиб келади.

Д.Ибрагимова,
Самарқанд ВПКҚТМОИ

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.