топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўқувчилар маънавий дунёқарашини шакллантиришда луғатлар билан ишлаш

Milliy urf-odatlar va an'analar
Жамият
Мамлакатимизда ҳар томонлар муносиб ёшларни, Ватанамиз келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган жисмоний ва маънавий соғлом, баркамол авлодни тарбиялаш бугунги кундаги долзарб масалалардан биридир. Фарзандларимизнинг ижодий қобилияти ва маънавиятини юксалтиришга ижодий қобилият ва маънавиятини юксалтиришга қаратилган бундай вазифаларни амалга оширишда бошланғич синф она тили таълимининг ўрни беқиёс.  Зеро,  она тили фани болаларнинг тафаккур қилиш фаолиятларини кенгайтиришга, уларда эркин фикрлай олиш, ўзгалар фикрини англаш, ўз фикрларини оғзаки ва ёзма равишда равон баён қила олишга, жамият аъзолари билан эркин мулоқотда бўла олиш кўникма ва малакаларини ривождантиришга хизмат қилади.

Одоб-ахлоқ, таълим-тарбия соҳасидаги қадриятларимиз бизлар учун фақатгина мерос эмас, балки инсоният маънавий ҳаёти борасида катта ўрин олиши мумкин бўлган маънавий бойлик ҳамдир. Ана шу маънавий қадриятларимизни тиклаш, улардан тўла баҳраманд бўлиш, ёш авлодни улар билан таништириш мустақиллигимизни мустаҳкамлашда, ўқувчиларда ватанпарварлик, инсонпарварлик сингари фазилатларни англатишда ўтмишда ишлатилган сўзларнинг асосий маъносини таҳлил қилиш орқали ўргатиш муҳим аҳамият касб этади. Кишининг луғати қанчалик бой ва ривожланган бўлса, унинг нутқи ҳам шунчалик бой бўлади. Бу фикрларни аниқ, ифодали баён этишга кенг имконият яратилади. Шунинг учун луғатнинг бойлиги, хилма-хиллиги, ҳаракатчанлиги услубшунослик ва нутқни муваффақиятли ўстиришнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Давлат таълим стандарти талабаларидан келиб чиқиб, бошланғич синф она тили дарсларида тилшуносликнинг морфология бўлимига алоҳида ўрин ажратилган. Ушбу бўлимда ўқувчилар от, сифат, сон, олмош феъл сўз туркумлари билан назарий ва амалий тарзда танишадилар. Биз шу ўринда сон сўз туркуми ва уни ўқувчилар маънавий дунёқарашини шакллантиришда, айрим сонларнинг қадимий номини ўргатишда фанлараро алоқага тўхталмоқчимиз.

Масалан, сон — сўз туркумининг тартибини билдириб нечта? қанча? неча? каби сўроқларга жавоб бўладиган сўзларни сон деб аташни тушунтиради. Мавзу асосида кўргазмадан, турли хил қизиқарли математик амаллардан айрим сонларнинг, хусусан, қадимий предметларидан идишлар ёки ўлчов воситалари сифатида ё бутунлай йўқолиб кетганлиги ёки ишлатиш қоидасига таяниб пассивлашиб қолганлигини жумладан,

1. Қадоқ:  Аҳён — аҳёнда ярим қадоқ гўшт билан палов дамланса уйда тўй ҳис қилардик.

2. Жон: Уста Мўминнинг оиласи беш жон одам.

3. Таноб: Ерингиз икки юз йигирма таноб (А.Қ.)

4. Газ: Мен-ку йилда беш газ кўрмайман (А.Қ.)

5. Саржин: Ўрмонжон икки юз йигирма беш саржин ўтин сотган (А.Қ.)

6. Гайса: Кулола бутун бир қишлоқни қидириб дориликка беш пайса гўшт топиб келади (А.Қ.)

7. Тахта: Етти тахта қоғоз тўлдирдим.

8. Энлик: Муродга икки энлик хат қолдирдим. (А.Қ.)

9. Маҳал (вақт): Кампир беш вақт намозидан кейин нуқул йиғлар экан. (А.Қ.)

10. Тош: Қирқ тош теварак-атрофда уни кўриб дори бермаган доктор қолмади. (А.Қ.)

11. Пуд: Тангриқулхўжа ҳар гектар еридан қирқ — қирқ беш пудга етказиб пахта оларди. (А.Қ.)

12. Юмалоқ: Кампирга қадоғи фалон пуллик бир юмалоқ памил чой келтириб берган экан. (А.Қ.) кабилар борлиги ҳақида луғат ёрдамида  маълумот бериш мумкин. Бунинг учун албатта ўқитувчилар билан ва бу фанларнинг ўқув кўргазма, илмий манбалари билан боғлаши зарур бўлади.
Баҳодир Қўчқоров, НамДУ ўқитувчиси

Азиза Ҳайитова, НамДУ талабаси

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.