топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Шерзод Шерматов: “Америка ” орзуси каби биз ҳам “Ўзбекнинг орзўси” номли лойиҳани амалга оширишни бошлашимиз керак “.

AKT yangiliklari
Ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазири Шерзод Шерматовга “Вақтинчалик кириш мумкин” лойиҳасига келиб тушган саволларга қараганда, бу гал ёшлар кўпроқ фаол қатнашишди, улар бу истиқболли соҳада олиб борилаётган ишларга бефарқ эмасликларини кўрсатишди. Бизлар жавоб ва шарҳларни Равшан Махсудовнинг мурожаатини эълон қилишдан бошлашга қарор қилдик. Равшан Махсудов фурсатдан фойдаланиб бирданига бир неча савол берди. Uzbekistan Today журналистларининг ёрдамида ўзига хос муаммоли интервью бўлди.

Rovshan Maxsudov: – Ҳурматли Шерзод Хотамович, ёшларни жиддий дастурлаштиришга жалб этиш ва тайёрлаш учун юқори технологиялар алгоритмини ўрганиш ва ривожлантириш учун лабораторияни ташкил қилиш бўйича таклифга муносабатингиз қанақа, мураккаб дастурий маҳсулотларни яратиш ҳусусида нима деб ўйлайсиз? Uzbekistan Today да чоп этилган мақоламда бу ҳақда гапириб ўтган эдим? Дастак бўйича ўқинг. 
Шунингдек, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи билан қандай лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш ниятидасиз? 


Шерзод Шерматов:– Мен ўйлайманки, бу жуда ҳам яхши таклиф, бу каби лабораториялар мамлакатимизда IT – мутахассисларини тайёрлаш инфратузилмасида муносиб ўринни эгаллашлари мумкин. Ташаббусни ўз қўлингизга олинг ва лойиҳани амалга оширишни бошланг. 


Шуни айтмоқчиманки, мен ўзим ҳам соҳа учун мутахассисларни тайёрлаш муаммоси ҳусусида кўп ўйлайман. Афсуски, жамиятимизда, шундай фикр ўрнашиб олганки, Ўзбекистонда, таниш- билишсиз бирор нарсага, муваффақиятга эришиб бўлмайди, дейишади. Бу эса ёш авлодни вояга етказишда, уни шаклланишига салбий таъсир кўрсатади. Бу борада ҳам кўп ўйлаганман, ўз ечимим ҳам бор, уни амалга ошириш устида ҳозир ишламоқдаман. “ЎЗбек орзусини” амалга оширмоқчиман, “Америкача орзу” каби иқтидорли ва тиришқоқ ёшларга “ижтимоий лифт” учун шароитлар яратиш ғояси устида иш олиб бормоқдаман. 


Бунинг учун Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи билан ҳамкорликда барча хоҳловчилар учун бепул дастурлаштириш курсларини ташкил қилишни режалаштирганман. Қатнашчилар орасида танлов жуда қатъий бўлади ва босқичма босқич улар фильтрдан ўтади. Иқтидорли ва қизиқувчанлар сўнгги босқичгача боришади. Ишлаб- чиқарувчи компанияларга уларни “сотамиз”, яъни улар бизлар тайёрлаган битирувчилар учун пул тўлашади. 
Шу билан бирга кучли пиар – компания олиб борилади, бизнинг бепул курсларимизни битирган ёшлар, қандай муваффақиятларга эришишлари мумкин, ўз билимлари ва иқтидорлари туфайли йирик IT – компанияларда юқори маош олиб ишлашлари мумкинлигини намойиш этишлари мумкин. Ва бунинг барчасига ўз кучлари билан эришишга муваффақ бўлишган. 


Бутун жаҳонда ва Ўзбекистонда IT — мутахассисларнинг танқислигини ҳисобга олсак, бизнинг мамлакатимизда эса ёшлар жуда кўпчиликни ташкил қилишини инобатга олиб, улар орасидан эса иқтидорли ва тиришқоқларини танлаш имкони борлиги, бундай ташаббус ўз маҳсулини, албатта, беради, дейиш мумкин. 

Бундай ташаббус ёшларга шахс сифатида жуда позитив, ижобий таъсир кўрсатади, улар кўпроқ ўзлари устида иш олиб боришади, ўқишга кўпроқ эътибор беришадиhttp://ut.uz/ru/it/ravshan-makhsudov-sdavatsya-ne-stoit-strane-nuzhna-laboratoriya-izucheniya-i-razvitiya-algoritmov-i-/ 


Rovshan Maxsudov: – Ҳаммага маълум, дастурлаштириш информатика бўйича мактаб дастурларига киритилган. Аммо, афсуски информатика ўқитувчиларининг ҳаммаси ҳам дастурлаштиришни ўзлаштириб олмаган. Шуни ҳисобга олиб, Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида Ёш дастурчилар клубларини очишни таклиф қиламан ( бошлаш учун аввал Тошкент шаҳрида, кейин эса бутун республика бўйлаб) клубларга дастурлаштиришни ўрганмоқчи бўлган барча ўқувчилар келишлари мумкин. Ўқитувчилар сифатида тажрибали дастурчиларни, менторлар сифатида IT – йўналиш бўйича талабаларни таклиф қилиш керак. Турли туманлар клублари орасида танлов ва олимпиадалар ўтказиш керак, шундай қилиб болаларимизни дастурлаштиришни ўрганишларига рағбатлантиришимиз мумкин. 


Шерзод Шерматов: – Сизнинг аввалги саволингизга берган шарҳимдан кўриниб турибдики, долзарб масалаларга қарашимиз бир хил. Ўйлайманки, яқин орада Ёшлар Иттифоқи билан ҳамкорликда ушбу лойиҳани ишлатиб юборишимиз мумкин ва бутун мамлакатимиз бўйлаб ёш дастурчилар курслари очилади. 


Мактаб дастурлари ва ўқитувчиларни тайёрлашга келсак, ушбу масалани ечими устида Халқ таълими вазирлиги иш олиб бормоқда. Бу йўналишда қабул қилинган энг янги қарорлардан — янги ўқув йилидан бошлаб дастурлаштириш асослари бошланғич синфлардан математика предмети доирасида ўқитилади, параллель равишда мактабларда информатика ва дастурлаштиришни ўрганиш инфратузилмаси ривожланиб бормоқда. 


Равшан Махсудов: — Ўрта Осиё мамлакатлари (ёки Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари орасида ) дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш бўйича танлов ташкил қилишни таклиф қиламан. Бундай танлов ёш мутахассислар учун рағбатлантирувчи омил бўлиши мумкин. 
Мамлакат бренди кўтариш учун ҳам яхши имконият. 


Шерзод Шерматов: –Ўйлайманки, энди сўзлардан амалий ишларга ўтиш вақти келди. Бундай ғояни амалга ошириш учун, аввал бундай ташаббусларни республика миқёсида ўтказиб, етарли тажриба орттириб олиб, кейин четга ҳам чиқса бўлади. Танловлар кўп ва турлича бўлиши керак. Улар қатнашчиларни долзарб масалаларни ечимини топишга рағбатлантиради. Сизнинг ташаббусингиз ҳам республикамизда ўтказилаётган танловларни тўлдириши мумкин. Шуни таъкидлашим жоизки, бу каби тадбирларни халқаро даражада ўтказиш – мураккаброқ вазифа, Ташқи ишлар вазирлиги, халқаро шериклар билан ишлаш тажрибасига эга бўлиш керак. Республика миқёсида яхши натижа кўрсатган лойиҳаларни халқаро даражага олиб чиқиш истиқболлидир. 


Равшан Махсудов: — Мамлакатимизда спортни дастурлаштиришни оммалаштириш ҳусусида нима дейсиз? Ушбу йўналишни қўмита қувватлайдими? 


Шерзод Шерматов: — Спортни дастурлаштириш ёшлар орасида энг оммалашганлардан биридир ва у орқали ёшларни профессионал дастурлаштиришга жалб қилиш мумкин. Вазирлик ёрдамида ёш дастурчилар орасида бир қатор танловлар ўтказилмоқда. Жумладан, яқинда илк бор қизлар учун Technovation Uzbekistan-2017, танловини ўтказдик. Унда 22 та команда иштирок этди. У қизларимизнинг салоҳиятини кўрсатди. Танлов иштирокчилари томонидан таклиф этилган лойиҳалар билан батафсил расмий сайтда танишингиз мумкин. 


Равшан Махсудов : — IT — йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалар Инфоком вазирлигида сиажировка ўтишлари мумкинми? 


Шерзод Шерматов :  — Талабалар вазирликка мурожаат қилиб, вазирлигимиз тизимига кирган ташкилотлардан бирида амалиёт ва стажировка ўтиш учун жой олиш учун биздан кўмак олишлари мумкин, улар “Ўзинфоком”, “Юникон” ва бошқа ташкилотлардир. Буни тушунишга ҳаракат қилинг, бизларга соҳани биладиган, муаммо ва вазиятни яхши тушунадиган кўрсатган мутахассислар танлаб олинадилар. 
Равшан Махсудов: — Мамлакатимизда лицензияси бўлмаган, қароқчиларнинг дастурий маҳсулотлари машҳурлиги ҳақида нима деб ўйлайсиз, Бу ходиса билан кўрашиш керакми ва қандай қилиб? 


Шерзод Шерматов :  — Бу жуда ҳам катта муаммо ва бу йўналиш бўйича нафақат Интеллектуал мулк бўйича агентлик билан балки дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар билан фаол иш олиб боришимиз керак. Дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини сотишининг замонавий ва самарали усулларини жорий этишлари керак. Масалан, ҳозир бизлар Майкрософт корпорацияси билан биргаликда, менинг назаримда, тўғри ва самарали ёндошув устида иш олиб бормоқдамиз, уларнинг дастурларининг қароқчилик нусхалари бугунги кунда мамлакатимизда фойдаланилаётган компьютерларнинг кўпчилигида ўрнатилган. Фойдаланувчилар бу йўлни компания маҳсулотлари лицензияли дискларда жуда нархи қимматлиги туфайли тутишади, ҳозир эса компангия маҳсулотларини обуна бўйича, арзонроқ нархда сотилиши тўғрисидаги масала кўриб чиқилмоқда. Яъни ҳар бир компьютердан фойдаланувчи лицензияли маҳсулотни ўз компьютерига мақбул суммани тўлаб ўтказиб олиши мумкин. Шахсий компьютер эгалари учун бу жуда қулайдир, лицензияли дастурлар пакетини олиб, улар компания томонидан тақдим этиладиган бошқа афзалликлардан ҳм фойдаланишади. 


Мен ўйлайманки, ушбу ммуаммони ҳал этиш учун дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқувчи компанияларни ўзи фаолроқ бўлишлари керак. Қароқчилик нусҳалари билан фаолроқ кураш олиб бориб замонавий юқори технологик ечимларни жорий этишса, қонунларга риоя этилади даромадлар ошади, муаллифларнинг ҳуқуқлари бузилмайди. 


Равшан Махсудов :  — IT – йўналиши бўйича ННТ (нодавлат, нотижорат ташкилотини) очсам давлат томонидан молиявий ёрдам оламанми ? 


Шерзод Шерматов: — Албатта, оласиз. Олий Мажлис хузурида ННТ ва бошқа фуқаролик жамиятининг институтларига кўмак бериш Жамғармаси бор. У доимий равишда лойиҳалар танловини ўтказиб келади ва энг долзарб лойиҳаларни амалга ошириш учун грантлар ажратади. 
Жамғарманинг ахборотларини кузатиб боринг, танловларда иштирок этинг, ўйлайманки, бахт, аллбатта, сизга кулиб боқади! 

1 изоҳ

avatar
Долзарб мавзудаги жуда керакли, бугуннинг суҳбати бўлибди!
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.