топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
0.00
avatar

Andijon davlat tibbiyot instituti

Батафсил

“ЁШЛАР ЖИНОЯТЧИЛИК, ҲУҚУҚБУЗАРЛИК, ТЕРРОРИЗМ ВА ГИЁХВАНДЛИККА ҚАРШИ”

Andijon davlat tibbiyot instituti
Жамият
Анжуманда  вилоят ички ишлар бошкармаси тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Иқболиддин Ҳамиджонович Кетмонов, жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари М. Жуманиёзов, шу бошқарманинг катта тезкор вакили Қ.Абдураҳимов, тергов бошкармаси катта терговчилари Қ. Эгамов ва Ғ. Олимов, Андижон шаҳар “Гумбаз” жомъе масжиди имом хатиби Р.Ҳамдамов, вилоят хокимлиги хузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссиясининг масъул котиби Ж. Мансуров,  Андижон шаҳар ички ишлар бўлими худудий участка инспектори, милиция лейтенанти Қ. Отахоновлар муҳокама этилаётган масала юзасидан маърузалар қилдилар.Маърузачилар ўз сўзларида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликка қарши кураш, гиёхвандликни олдини олиш, бу борада талаба ёшлар олдида турган устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Анжуманда даволаш факультети 5-босқич талабаси Олимжон Собиров “Гиёхвандлик зарарли иллат” мавзуида маъруза қилди.
Тошкент Давлат стомотология институти Андижон филиали 2-босқич талабаси Рўзихон Рустамова “Ёшларда ахборот истеъмоли маданиятини шакллантириш давр талаби” мавзуларида сўзлади. Нотиқ “Оммавий маданият” ва унинг ёшлар тарбиясига салбий таъсири масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Анжуманда маънавият ва маърифат бўлимининг бошлиғи Аҳмадали Қўлдошев институтда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Анжуман сўнггида гиёхвандлик ва унинг зарарли иллат эканлигини акс эттирувчи  “Адашганлар қисмати” мавзуидаги фильм намойиш этилди.
Шунингдек, маърузачилар талабаларни қизиқтирган саволларга ҳам жавоблар қайтардилар.