топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ватан эркинлиги учун ўз жонини қурбон қилганлар хотираси ҳамиша барҳаёт

"9-май Хотира ва қадрлаш куни"
Жамият
Ўтганларнинг хотирасига бош эгиш, уларнинг руҳини шод этиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз. Мамлакатимизда Президентимиз фармони билан 9 май — Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланаётгани уруш қатнашчилари ва ногиронларига кўрсатилаётган беҳад ҳурмат-иззатнинг ёрқин намунасидир
 
Бугунги тинчлик дориломон кунларнинг шу маънода ҳам қадрига етишимиз керак. Минг афсуски, ҳозир ҳам қаерлардадир қирғинбарот урушлар, келишмовчиликлар давом этаяпти. Шукрлар бўлсинки, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо.
 
Чиндан ҳам ўзи танлаган тараққиёт йўлидан дадил одимлаб бораётган мамлакатимиздаги тинчликка, барқарорликка, улкан бунёдкорлик ишларига дунёнинг жуда кўп ҳудудларида ҳавас билан қаралаётганидан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Юртимизда инсон ва унинг ҳуқуқлари изчил ҳимоя қилинаяпти. Қарияларини қадрлаган, эъзозлаган, уларнинг ўгити, панд-насиҳатларини азиз билган эл ҳеч қачон кам бўлмайди, дейишади.
 
Истиқлол шарофати билан юртимизда ўтганлар хотирасини эъзозлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, бугунги тинч, осойишта кунларда она-Ватанимизда умргузаронлик қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фахрийлар, нуроний отахону онахонлар ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш эзгу анъанага айланди. 
 
Шу муносабат билан “Хотира ва қадрлаш куни” байрами арафасида UZINFOCOM маркази ходимлари ўртасида «Ватан эркинлиги учун ўз жонини қурбон қилганлар хотираси ҳамиша барҳаёт» номли электрон-семинар ўткизилди.
 
Семинар иштирокчилари ёшликнинг навқирон чоғларини уруш оловларида, жанггоҳларда ўтказиб, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимиз учун курашган инсонлар жасорати ҳақидаги мақола билан танишдилар.
 
Хотира ва қадрлаш тушунчаси кенг маънода истиқлолимиз, бугунги фаровон кунлари учун жон фидо этган юрт фарзандларини хотирлаш, ҳаёт бўлганларни эса эъзозлаш демак эканлиги барча ходимларга кенг тарзда етказиб берилди.
 
Шунингдек, ўтганлар ёдга олиниб, орамизда ҳаёт кечираётган уруш фахрийларига ҳурмат бажо келтирилди.
 
Ушбу ҳавола орқали материал билан танишиб чиқишингиз мумкин. 
 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.