топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Қатағон қурбони бўлган ватандошларимизнинг номларини мустақиллик йилларида тикланиши тарихига бир назар

"9-май Хотира ва қадрлаш куни"
Жамият

Ўзбек халқининг етмиш тўрт йиллик ҳаёти собиқ иттифоқ тузумининг зуғуми остида кечди. Қатағон сиёсати шўро тузуми мафкурасининг асосини ташкил қиларди. Тилга, ёзувга, эътиқодга, миллатларнинг ўтмишию қадриятларига қарши қўйилган эди бу сиёсат. Улкан сарҳад бўйлаб ёйилган салтанатда фақат бир хил тилда сўзлашиш, бир хил ёзувда ёзиш талаб этилар, миллат ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмасди.
Қадриятлар ер билан битта қилинди, обидалар ё вайрон этилди, ё бошқа қиёфага солинди. Собиқ Иттифоқ даврида халқимиз қатағонликнинг 3 та катта  тўлқинига дуч келди. Булар 30-йиллардаги, 50-йиллардаги, ва охири 80-йиллардаги қатағонликлардир. Мустабид тузум олиб борган қатағонликнинг  туб моҳияти айнан халқнинг келажаги учун жон фидо қилишга тайёр турган илм фан, санъат ва адабиётнинг ифтихори бўлган буюк кишиларни йўқ қилиш эди. Бу билан халқларни манқуртдек итоаткорликда, қулликда сақлаш вазифасини қўйган эди.Биргина 1936 йилнинг охири ва 1937 йил давомида Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан 5758 нафар зиёлилар, илм–фан вакиллари, шоир ва ёзувчилар, журналистлар, тил ва адабиёт, таълим усталари педагог ўқитувчилар қамоққа олинган. Мустабид тузум шоир ва ёзувчиларни энг машҳурлари бўлган, А.Чўлпон, А.Қодирий, А.Фитрат, У.Носир, Тавалло, Ибрат каби ёзувчиларга ҳам раҳм қилмади. Маълумки, улар маърифат орқали халқни ўз ҳақ-хуқуқларини танишга, зарур бўлса талаб этишга ундаган, айни шу даврда халқимиздан фақат ишчи кучи сифатида фойдаланилган. Қатағон сиёсати натижасида қанчадан қанча бегуноҳ инсонлар нобуд  бўлган. Маъшум 1937-1953 йиллардаги содир этилган қатағонлик натижасида Ўзбекистонда қарийб 100 минг киши қатағонга учраб, уларнинг 13 минг нафари отиб ташланганини эслаш кифоя. Инсоний қадр-қиммати топталган, ҳаёти поймол этилган бу одамлар орасида нафақат арбоб ва зиёлилар, балки юзлаб оддий инсонлар, юртимизда истиқомат қилган деярли барча миллат ва элатларнинг вакиллари бор эди. Мустақиликка эришганимизга 25 йил тўлаяпти манашу қисқа асрларга татугулик йилларда   миллий қадриятларимизни тиклаш ва ноҳақ унутилган тарихий сиймоларни хотирасини эъзозлаш, бир сўз билан айтганда тарихий адолатни қарор топтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди..Жумладан 1999 йил 12 майда Президентимиз И.А.Каримов эълон қилган Фармонда шўро тузуми даврида қатағон қурбонлари бўлган минглаб фидойи инсонлар, шахид зиёлилар хотирасини абадийлаштириш, уларнинг ҳаёти ва фаолиятини, бой илмий–ижодий меросини ўрганишнинг аҳамияти алоҳида кўрсатиб ўтилди. 1999 йил 22 июнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ватан ва халқ озодлиги йўлида қурбон бўлган фидойилар хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Унда Тошкентнинг Юнусобод туманидаги Бўзсув ариғи қирғоғида “Мустамлака даври қурбонлари” хотира  мажмуасини барпо этиш вазифаси белгилаб берилди. Ҳукумат  топшириғини бажариш учун жуда катта ҳажмдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Натижада 2000 йил 12 майда “Шахидлар хотираси” мажмуи қуриб битказилди.Мажмуа таркибида “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи ва шу номдаги жамғарма ташкил қилинди.Ушбу мажмуа мустабид тузум даврида зулм ва тажовуз қурбони бўлган юртдошларимиз хотирасига кўрсатилган улкан эҳтиромнинг ёрқин ифодасидир. Бу ерда аждодлари хотирасини ёд этишга келганлар, айниқса, ёшлар бугунги тинч ва осойишта, тўкин ва фаровон ҳаётга қандай оғир йўқотишлар, синовлар ва машаққатлар эвазига эришганимизни англайди, тинчликнинг, мустақилликнинг нақадар буюк неъмат эканини теранроқ ҳис этишади. Ушбу улуғвор мажумани очилишда Президент И.А.Каримов нутқ сўзлаб, озодлик учун жон фидо қилган инсонларнинг хотираси абадий эканлигини айтиб ўтган эди. Ўзбекистонда 2001 йилдан буён 31 августни Қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида нишонлаш эзгу анъанага айланди. Ҳар йили Шаҳидлар хотираси хиёбони 31 август куни одамлар билан тўлади. Ўтганлар хотираси ёдга олинади, улар бошлаган эзгу ишлар ҳақида фикр юритилади, руҳига ҳурмат бажо келтирилади. Улар олдида барчамиз бирдек қарздор эканлигимиз таъкидланади. Юртбошимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кўплаб хайрли тадбирлар қаторида мустақиллик, озодлик йўлида курашган, жон берган аждодларимизнинг руҳини ёд этиш, номини абадийлаштириш учун қилинган ишлар улар кўрсатган жасорат, фидойилик ҳеч қачон унутилмаслиги, авлодлар ёдида мангу яшашидан далолатдир.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.