топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Ўзбекистон Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
 
8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунидир. Конституция лотинча сўз бўлиб "ўрнатаман", «белгилаб қўяман»-деган мазмунни ифода этади. Ўзбек тилида «асосий қонун», яъни давлатни бошқариш, унинг ички ва ташқи ҳудудларини идора қилиш каби маъноларни англатади. Бу қомусий ҳужжатларнинг халқчилиги шундаки, унда миллий урф-одатлар, анъаналар, эътиқод, умуман миллий қадриятлар ҳимояси ва равнақи аниқ белгилаб қўйилган.

 1992 йил 8-декабрь қабул қилинган  Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, энг аввало Ўзбекистоннинг озодлигининг  шаҳодати сифатида қадрлидир.
Мустақил Ўзбекистоннинг тарихида биринчи Конституция қабул қилиниши Республиканинг янгидан туғилишидир, ҳақиқий мустақилликка қўйилган мустаҳкам пойдевордир. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мустақиллик берган ҳуррият тимсолидир. Унинг тарихий аҳамияти ва моҳияти шундан иборатки, унда Республика фуқароларининг ҳақ-ҳуқуқи, эркинлиги, қадриятлари, урф-одатлари, барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги ўз ифодасини топган. Шунинг учун ҳам ҳар йили 8 декабрда халқимиз Ўзбекистон Конституцияси байрамини нишонлайди.
Катта сиёсий, ҳуқуқий ва халқаро аҳамиятга эга бўлган Ўзбекистон Конституция жаҳон майдонида янги мустақил давлат-Ўзбекистон давлати фаол яшаётгани ва меҳнат қилаётганини намойиш қилди.
 Бугунги кунда Ўзбекистон ўз Конституциясига асосланиб, республика манфаатлари, шарт-шароити ва хусусиятларига тўла мос келадиган иқтисодий ислоҳотларни амалга оширмоқда. Шуни айтиш керакки, Ўзбекистон Конституцияси умрбоқий қомусий ҳужжатдир.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган. Конституция-бош қомусда  улкан ижодий ва яратувчилик қудрати жо қилинган. Ривожланган тараққий этган давлатларнинг инсон ҳуқуқларига, уларнинг тарихий тажрибаларига таяниб яратилган. Шунинг учун ҳам Мустақиллик қомуси бўлган Конституция халқнинг  ижтимоий-сиёсий, маънавий-иқтисодий ҳаётида катта аҳамиятга эга. У Ўзбекистонда яшаётган фуқароларнинг дунёқарашини, ўзаро муносабатлар, меҳр-оқибат, ўзга миллат ва эллатларга нисбатан ҳурмат, илмга интилиш, ор-номус каби юксак олижаноб фазилатларни ўзида мужассамлаштирган. Қомусда Ўзбекистон фуқароси бўлган барча миллат ва эллатларнинг тили ва урф-одатлари, миллий анъаналарини ҳурмат қилиш кафолатланган. Бу эса, ана шу миллат ва эллатлар ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлиги гаровидир. Асосий Қонунда адолат, имон, олижаноблик, фидоийлик, инсонга ғамхўрлик, мардлик каби улуғ хислатлар акс эттирилган. Ўзбекистонда яшовчи барча фуқароларнинг фаровон ҳаёт кечириши таъминлаш, инсонпарвар ҳуқуқий давлат барпо этиш каби олижаноб ғоялар ўз ифодасини топган. Маълумки, давлат Конституцияси туфайли ўз обру эътиборига эга бўлади.
 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, энг аввало Ўзбекистон озодлигининг шаҳодати сифатида қадрлидир. Конститиция 6 бўлимдан 26 бобдан ва 128 моддадан иборат.
Конституция байрами билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этамиз!
Сожида Поёнова, ўқитувчи
 

3 изоҳ

avatar
Ассалому алейкум! Ҳурматли Лаълихон Каримова, 25ни 24га ўзгартириб қўйинг. Бироз хатолик кетибди. Айибга буюрмайсиз.
avatar
Assalomu aleykum, Sherzod! Uzr, shoshganimdan qaramabman qo'ygan ma'lumotimga.
 
avatar
Ишларизга муваффақият!
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.