топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Қорбобо

Qiziqarli ma'lumotlar
Янги йил байрамини бошқа байрамларга қараганда  ўзгача тарзда, интиқлик билан кутамиз. Бу байрам нафақат болаларнинг  севимли байрами, балки барча катталар ҳам янги йилни  алоҳида тайёргарлик билан кутишади. Эски йилнинг  якунини билдирувчи соат миллари охирги дақиқаларга етганда, қалбимизда гўёки бир мўжиза рўй берадигандек  янги йилни хаяжон билан қарши оламиз. Бир-биримизга самимий тилаклар билдирамиз. Бу байрамнинг яна бир ўзгача жиҳати, уни қорбобосиз тасаввур қилиб бўлмайди. Кичкинтойларимиз, ундан совға олиш учун қорбобони мадҳ этивчи шеърлар ёд олишади, бу эса уларга бир дунё қувонч тақдим қилибгина қолмай, балки болаликдаги гўзал хотираларига ҳам айланади. Шу ўринда қорбобо ҳақида айрим маълумотларни келтириб ўтамиз.
Йил давомида ўзоқ ўлкаларни кезиб келадиган оқ соқолли қизил кийимдаги қорбобонинг бу кўриниши бутун дунёда деярли бир хил экан. Интернет маълумотларида келтиришича, қорбобомиз дарров бу кўринишга  эга бўлмаган. Аввал бошида у плашда тасвирланган. XIX аср бошида голландияликлар унга хушбичим мўри тозаловчи «ролини» тақдим этишган ва уларнинг варианти бўйича у трубка ҳам чекар эди. Шу асрнинг охирларида ниҳоят унга ҳозиргидек четига мўйна тикилган қизил пўстинни «раво кўришди». 1860 йилда америкалик рассом Томас Найт Қорбобони илк маротаба соқол билан тасвирлади. Инглиз рассоми Тенниел эса кўп ўтмай кўнгли очиқ, хушмуомала ва қорин қўйган чол қиёфасини яратди. Ва буларнинг барчаси бирлашиб ҳозирги ўзимизнинг қадрдон қорбобомизни «дунёга келтирди».  Қорбобонинг кўриниши барча давлатларда деярли бир хил бўлсада, унинг номланиши турли давлатларда ҳар хил ном билан айтилади. Масалан, Испанияда — Ноэль ота, Руминияда — Мош Джарилэ, Голландияда — Синте-Клаас, Англия ва Америкада — Санта-Клаус, Японияда — Сегацу-сан, Россияда ҳам биз каби Қорбобо (Дед Мороз) дейишади.
Қорбобони учратиш  барчамиз учун бирдек ёқимли, чунки болажонлар қорбободан ўзлари орзу қилган совғаларни  олишни сабирсизлик билан кутишса, биз катталар уни кўриб ёшлигимиздаги ажойиб хотираларни ёдга оламиз. Янги йил барчага омадли бўлсин!


0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.