топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

УКРАИНА “ДНЕПР ПОЛИТЕХНИКА” МИЛЛИЙ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ШАРТНОМАСИ ИМЗОЛАНДИ

Navoiy davlat konchilik instituti
Илм-фан
Таълимда инновацион ғояларнинг кенг тарғиб этилиши, мамлакатимиздаги олий таълим муассаларининг хорижий таълим муассасалари билан халқаро алоқаларининг мустаҳкамланиши таълим жараёнида самарадорликнинг ошишига хизмат қилади.
2019 йилнинг  11 март куни  Украина «Днепр политехника» Миллий техника университети нинг Халқаро алоқалар бўйича проректори Шашенко Александр Николаевич, (техника фанлари доктори, профессор, Украина миллий Фанлар Академиясининг академиги); Гапеев Сергей Миколаевич, (техника фанлари доктори, профессор, Қурилиш, Геотехника ва Геомеханика кафедраси мудири);  Хижняк Роман Викторович(техника фанлари доктори, профессор, ректор ёрдамчиси)дан иборат делегация халқаро ҳамкорликни ўрнатиш мақсадида Навоий давлат кончилик институтига ташриф буюрди. Иккала олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик йўналишлари келишиб олинди ва ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Ҳамкорлик шартномасидан мақсад  икки олий ўқув юрти ўртасида илмий-техник тадқиқотларни амалга ошириш, таълим соҳасида ҳамкорлик олиб бориш, илмий ва таълим грант лойиҳаларида иштирок этиш, қўшдиплом дастури асосида кадрлар тайёрлаш, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг малака ошириш ва стажировка курсларида иштирок этиши, ўқув ва илмий жараёнларда профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро иштирокини таъминлаш, талабаларни алмашув дастурларида иштирок этиш, соҳага оид ўқув адабиётларини яратишдан иборат.
Меҳмонлар институтдаги  ўқув жараёни  ва илмий лабораториялар билан танишишди. Институт   талабалари  ҳамда профессор-ўқитувчилар билан учрашув бўлиб  ўтди.
 
НДКИ матбуот хизмати

1 изоҳ

avatar
Жуда яхши янгилик, бу институтнинг Украина олий ўқув юртлари билан имзоланган биринчи шартномаси.
Шартномаси асосида реал ҳамкорликни ўрнатиш учун «Йўл харитаси» ишлаб чиқиб фаолиятни жонлантириш лозим.
Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.