топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Сарбаланд самарқанд таронаси (1-қисм)

Navoiy davlat konchilik instituti
Илм-фан
Самарқанд  -  бу бир  ҳовуч қайғу,
Бир қултум бахт, бир ҳовуч армон.
Самарқанд – бу қадим қайиғ-у
Сузиб борар келажак томон.
                                   Хуршид  Даврон

     “Самарқанд – ўтмиши шарафли, бугуни саодатли, келажаги абадий  шаҳардир”.  Ўзбекистон Республикасининг Биринчи  Президенти  Ислом Каримов самарқандликлар билан учрашувлардан бирида  шаҳарга ана шундай таъриф берганди. Зеро, И.Каримовнинг алоҳида эътибори ва фарзандлик меҳри туфайли истиқлол йилларида Самарқанднинг асл тарихий қиёфасини тиклаш, салоҳиятини  юксалтириш борасида беқиёс ишлар амалга оширилди. Ҳақиқатан ҳам, бу шаҳарнинг тарихи олис қадимият билан боғлиқ. Тарихда  Афросиёб, Смараканса, Мароқанд, Самарқанд  каби  турли  номлар билан  аталган шаҳарнинг  илк  шаклланиш даври  эрамиздан олдинги  VIII – VII асрларда   бошланган.  Кейинги  йилларда  ўзбек   ва  француз археологларининг  биргаликда  олиб борган тадқиқотлари натижасида  Афросиёб харобалари остидан яна бир кўҳна шаҳар қолдиқлари, осори – атиқалари  топилди ва унинг  ёши янада улғайиб, шаҳар ўтмиши  саҳифалари кенгайди.  Аҳамонийлар, юнонлар, араблар, мўғуллар ва бошқаларнинг босқинчилик  урушлари натижасида неча бор бузилиб вайрон қилинган шаҳар муҳтарам Президентимиз ҳамда халқимизнинг  бунёдкорлик кучи билан ҳар гал қайтадан  тикланиб, обод ва гўзал  масканга айлантирилган.

Самарқанд  бу – Ўзбекистоннинг
Остонаси  -  биринчи сўқмоқ.
Бироқ уни англамоқ учун
Шартдир бутун  Ватанни  севмоқ.

           Биз учун она диёримизнинг  ҳар қарич тупроғи азиз.  Ўзбекистон  халқ  шоири Хуршид Даврон  шеъриятида  бу азим шаҳар  шарҳи  ҳали  юртимиз  мустабид тузум  исканжасида  бўлган  пайтларда  ёзилган. Шоир учун  “бир ҳовуч қайғу”,  “бир ҳовуч армон” бўлиб кўринган  даврлар, эҳтимол, Чингизхон босқини  замонидаги  зўравонликлардир… Балки, Соҳибқирон Амир Темурнинг  қабри очилиб, руҳи безовта қилинган  кунлардир...  Нима бўлганда ҳам, ушбу сатрлар  инсон қалбида  нозик ҳис-туйғуларни уйғотади. Дарҳақиқат, Самарқанд бугуннинг ойдин йўлларига  қайғу-ю армон тоғларини енгиб  ўтиб  келгани рост.

Самарқанд – бу рангин бир исён
Ватанимнинг  қоқ  ўртасида.
Юрагимдай кўтариб сурон
Боболарга  ўқир қасида.

       Боболаримиз  бунёд этган  кошоналарнинг  йиллар тузонидан  эсон- омон  ўтиб келаётгани ўша  енгилмас исён қудрати бўлса,  истиқлол  йилларидаги  шаҳар марказида  Соҳибқирон бобомизнинг  салобатли ҳайкалининг қад ростлагани, Амир Темур мақбараси атрофида кўркам  хиёбон ташкил этилиши, Мирзо Улуғбек  мадрасасининг қайта таъмирланиши  юртбошимиз ташаббуслари  самарасидир.
Нигора Юлдашева

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.