topik, blog, fotoset yoki yo`naltirgich yaratish

Навоий давлат кончилик институти “Кончилик иши” кафедраси 16 – 15 ГД гуруҳ талабаларининг Меҳрибонлик уйига ташрифи

Navoiy davlat konchilik instituti
Ilm-fan
2 rasm
image
Меҳрга муҳтож болаларга  мурувват кўрсатиш ўзбек хақига хос қадриятлар тизимидаги энг ибратли хусусиятлардан биридир. Зеро, қадимдан, ҳаттоки бошқа миллат фарзандларига нисбатан ҳам болажонлиги билан ажралиб турувчи ўзбек халқининг болаларга ғамхўрлик кўрсатиши унинг энг олий фазилати ҳисобланган. Ислом таълимотида ҳам етим-есирларга васийлик қилиш, уларни ўз қарамоғига олиш катта савоб иш эканлиги таъкидланади.
Навоий давлат кончилик институти Кончилик факультети “Кончилик иши” йўналишининг 4 босқич талабалари 28 сентябрь 2018 йил Навоий шаҳар Меҳрибонлик уйига  боришди. Бу ерда аксарият болаларнинг ота – оналари оламдан ўтган бўлсалар, баъзи ота – оналар эса фарзандаларини боқиш учун маблағ тополмаганликларидан болаларини қолдириб кетишган. 
Меҳрибонлик уйида тарбияналувчи болаларнинг қариндошлари, ота – оналари вақти – вақти билан келиб туришар эканлар.
 Ташриф давомида талабалар болаларнинг яшаш шароитлари билан танишдилар. Меҳрибонлик уйида маънавият хоналари, кутубхона, овқатланиш зали, спорт зали ва ёшга қараб ажратилган гуруҳлар мавжуд.
Гуруҳ мураббийи:                          Д.Н.Хатамова

2 rasm

1 izoh

Ro'yhatdan o'tganlar va tasdiqlanganlargina izoh qoldirishlari mumkin.