топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

“Миллий армиямиз-тинчлигимиз кафолати”

Navoiy davlat konchilik instituti
Илм-фан
2018 йил 12 январ куни Навоий давлат кончилик институти фаоллар залида “Миллий армиямиз-тинчлигимиз кафолати” мавзусидамаънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни институт Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори  Ж.Назаров  ўзининг кириш сўзи билан тадбирни  очиб берди ва миллий армиямиз учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида гапириб  ўтди.
Тадбир давомида сўзга чиқувчилар Ватан туйғуси ҳақида тўлқинланиб гапирдилар, ёшларимизнинг маьнавияти ва маданияти тўғрисида, улар учун барча шарт-шароитлар, имкониятлар борлигини, ундан самарали фойдаланишларини айтиб ўтдилар.
Тадбир Ўзбекистон Республикасининг мадҳияси билан бошланди.
 Ўзбекистон Президентининг 7 декабрдаги фармойишига мувофиқ, байрам арафасида 5-10 январ кунлари Тошкентда ва вилоят марказларида ҳарбий ватанпарварлик фестивали ташкил этилади. Уларда ҳарбий техника, қурол-яроғ намойиши, ҳарбий оркестрлар концертлари, ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги элементлари билан кўргазмали чиқишлари, шунингдек “Ватанпарвар” клубларининг ҳарбий-техника ва спорт имкониятлари тақдимотлари ўтказилиши ва ушбу тадбирларни кенг формали экранларда ёритиб борилиши белгилаб олинди.
         Бугунги кунда бутун Республикамизда Жумладан, вилоятимизнинг барча жабҳаларида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан турли маънавий-маърифий учрашувлар, давра суҳбатлари, кўрик-танловлар, маданий ва спорт тадбирлари ўтказилмоқда.
Қуролли кучларимизнинг 26 йиллигига бағишлаб тайёрланган “Миллий Армиямиз-тинчлигимиз кафолати” мавзусидаги маънавий-маърифийтадбирда ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Миллий армиямиз сафларида она-Юртимизни ҳимоя қилиш иштиёқини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.

     Институт Энерго-механика факултетининг  “Parvoz” талабалар театр студияси жамоасининг эксклюзив намойиш этилди.
    Тадбир давомида  “Садоқат” Қўшиқ,  “Оналар дуоси асрайди элни” қўшиқларини  7 Б-17 гуруҳ талабаси Қўзиев Одилбекижро этди. 34051-ҳарбий қисм ҳарбийларининг бадиий чиқишлари намойиш этилди. 15 А-17 гуруҳ талабаси Абдураҳимов Ҳусниддин ижросида “Лазги” қўшиғи ижро этилди.Энерго-механика факультети  “Қувноқлар ва зукколар” жамоаси  томонидан кулги хандалари намойиш этилди.

           “Ватанга хизмат-энг олий саодат” – мавзусидаги  Навоий шаҳар 34051-ҳарбий қисм  Мотоўқчилар взводи 3 гуруҳ командир ўринбосари кичик сержант Толипов Мухторхон Нуруллахонович ва  харбий кисм аскар ва зобитларининг чиқишлари тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.

      Тадбирни факултет талабаси Фаррух билан Ахборот-ресурс марказининг бўлим бошлиғи Манзура Абжаловалар олиб боришди.
         Бугунги тинч ва осойишта, фаровон ҳаётимиз мамлакатимиз Қуролли Кучлари томонидан ишончли тарзда ҳимоя қилиниб келинмоқда, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган уғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, ардоқласак арзийди.
Куролли кучларимиз посбонлари ватанимиз сарҳатларини мустаҳкам ҳимоялаб келаётганликлари учун осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч ва ободдир!
 Тадбир сермазмун ва қизиқарли ўтди.
                    Ахборот-ресурс маркази бўлим бошлиғи   Муҳаббат Тошова 

0 изоҳ

Мақола муаллифи изоҳ қолдиришни маън этган.