топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Рейтинг
+142.39
avatar

Миллий тарихий тафаккур

Батафсил

Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти сайловчилари билан учрашди

Жамият

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни Наманган вилояти сайловчилари билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Учрашувни ЎзЛиДеПнинг Наманган вилояти кенгаши раиси С.Мўминов очди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Юртимизда глобал тармоқ тараққиёти

Миллий тарихий тафаккур
Жамият
   Бугун дунёда ахборот узатиш ва қабул қилишнинг турли манбалари мавжуд. Улар орқали киши истаган маълумотини саноқли сониялар ичида қўлга киритиши мумкин. Шу билан бирга, фойдаланувчида ахборотни чексиз тезликда тарқатиш имкони ҳам бор. Бу албатта, ХХI аср юксак технологиялар даврининг тақдим этган қулайликларидандир. Бундан 50 йиллар

Мафкуравий таҳдидлар ва ғоявий тарбиянинг долзарб масалалари

Миллий тарихий тафаккур
Жамият


Муайян гуруҳ, халқ, жамиятни  мафкуравий таъсир доирасига тортишга уринишлар ҳамма вақт бўлган. Тарихга назар ташласак, бу жараён жамият ривожлана бориши билан бирга чуқурлашиб борганини, янги техник ва технологик тизимларнинг юзага келиши натижасида ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларининг кенгайиши, услуб ва воситаларининг такомиллашуви содир бўлганини кўрамиз. Хусусан, ҳозирги даврда мафкуравий таъсир ўтказиш ўзининг бир қатор хусусиятлари билан ажралиб туришини кўриш мумкин. Энг аввало, мафкуравий  таъсир ўтказиш жараёни тезкор ва катта шиддат билан кечаётганини қайд этиш зарур. Абдулла Қаҳҳор ўз хотираларида ўзи ўша вақтда яшаб турган қишлоқ аҳолиси 1914 йилнинг сентябрида бошланган. Биринчи жаҳон уруши тўғрисидаги хабарни тўрт ойдан сўнг, 1914 йилнинг декабрида эшитганини ёзади. Бугун эса кишилар дунёнинг исталган нуқтасида содир бўлаётган ҳодисалардан тезкор хабардор бўлиш имкониятига эга. Дунёнинг турли мамлакатларида телеэкран қаршисида ўтирган кишилар 2001 йилнинг 11 сентябрида Нью-Йоркда содир этилган террорчилик хуружини осмонўпар эгизак бинолар яқинида турган одамлар билан бир вақтда  кузатиш имконига эга бўлгани ҳам бунинг ёрқин мисоли бўла олади.

Огоҳлик – давр талаби ёшларни маънавий таҳдидлардан асрайлик!

Миллий тарихий тафаккур
Жамият


Бугунги кунда инсонларга ғоявий таъсир ўтказиш  имкониятлари кенгаймоқда. Бирор мамлакатда пайдо бўлаётган ғоялар тез фурсатда бутун дунёга ёйилмоқда.
Диний экстремизм тушунчаси тобора кенг тарқалмоқда.
Экстремизм тушунчаси француз-лотин тилларидан келиб чиққан бўлиб, кескин фикрларнинг билдирилиши, қаттиқ тадбирларнинг қўлланилиши ёки кескин фикр ва чораларни ёқловчи деган маъноларни билдиради. Экстремистларни баъзида жаҳолатпарастлар ҳам деб аташади. Диний экстремизм фақат исломга тегишли бўлиб қолмай, балки дунёдаги бошқа динларга ҳам мансубдир. Ислом экстремизми ташкилий жиҳатдан ягона партияга бирлашмаган, балки халқ оммасининг турли табақалари орасида иш кўрувчи хилма-хил гуруҳлардан иборат. Энг фаол экстремистик гуруҳлардан бири “Мусулмон биродарлари” уюшмасидир.

Biz “ommaviy madaniyatni” qoralaymiz!

Миллий тарихий тафаккур
Жамият

 
2015 yil oktyabr oyida mutasaddi tashkilotlar bilan hamkorlikda “O‘quvchi yoshlarni chet eldan kirib kelayotgan yot g‘oyalar va ommaviy madaniyatni salbiy ta’siridan himoya qilish borasidagi ishlarni ta’sirchanligini oshirishga tadbirlar o‘tkazish va ommaviy axborot vositalarida keng yoritish to‘g‘risida” qarori imzolangan.
Unga ko‘ra, Koson tumanidagi o‘rta maxsus kasb-hunar kollejlarida  “Biz “ommaviy madaniyatni” qoralaymiz!” mavzusida davra suhbatlari va seminar treninglar tashkil etildi.

“Biz yoshlar diniy ekstrimizmga qarshimiz!”

Миллий тарихий тафаккур
Жамият

“Kamolot” yoshlar ijtimoiy harakati Koson tuman Kengashi tashabbusi bilan tumandagi umumta’lim maktablarida o‘qiyotgan, diniy oqimga mansub oila farzandlari o‘rtasida diniy ekstrmizmni oldini olish, ularni xar tomonlama etuk va barkamol qilib tarbiyalash, vatanga sadoqat va muhabbat hislarini rivojlantirish, yurtimizda xukm surayotgan tinchlik qadriga etish lozimligini chuqur singdirish, vatanimizda amalga oshirilayotgan bunyodkorlik ishlari bilan yaqindan tanishtirish maqsadida tashkil etilgan loyiha “BIZ YOSHLAR DINIY EKSTRIMIZMGA QARSHIMIZ!” deb nomlandi.
 



Loyiha doirasida diniy oqimga mansub oila farzandlaridan 12 nafarini bepul qo‘hna va navqiron SHahrisabz shahriga sayyohati tashkil etildi. Sayyohat “Kamolot” YOIH tuman Kengashi, tuman xokimligining voyaga etmaganlar bilan ishlash bo‘yicha doimiy komissiyasi, jamoat va diniy tashkilotlar bilan ishlash bo‘limi, tuman IIB bo‘limi va tuman XTMFMT va Te bo‘limi bilan hamkorlikda tashkil etilib, sayyohat davomida ishtirokchi yoshlar SHahrisabz shahridagi Oqsaroy majmuasi, A.Temur muzeyi va boshqa bir qator tarixiy joylar bilan bevosita tanishish imkoniga ega bo‘lishdi. SHuningdek, loyiha ishtirokchilari shaharning zamonaviy inshootlari bilan ham tanishtirildi. Ishtirokchilariga shahardagi bolalar dam va istirohat bog‘idagi atraksionlarlardan bepul foydalanishdi. 
 

Наврўз

Миллий тарихий тафаккур
Жамият

Тарихий манбаларда келтирилишича ва олимларимиз фикрига кўра, Наврўзнинг шаклланиш даври — энг қадимги замонлардан „зардуштийлик“нинг пайдо бўлишигача давом этган асрларни ўз ичига олади.


Ўзбек халқининг алломаларидан бири Абу Райҳон Беруний „Қадимий халқлардан қолган ёдгорликлар“ китобида Қуёш йили ҳисобида йилнинг биринчи ойи деб саналган Фарвардин ойи тўғрисида сўзлаб: «Бу ойнинг биринчи куни Наврўздир, — дейди. — Наврўз йилнинг биринчи куни бўлиб, унинг форсча номи ҳам шу маънони англатаркан. Наврўз эронликлар „зиж“лари бўйича ўтмиш замонларда, улар йилларини кабисали қилган вақтларида Қуёшнинг Саратон буржига кириш пайтига тўғри келар эди. Сўнгра у орқага сурилгач, баҳорга келадиган бўлди. Энди у бутун йил унга хизмат қиладиган бир вақтда, яъни баҳор ёмғирининг биринчи томчиси тушишидан, гуллар очилган, дарахтлар гуллашидан мевалари етилгунча, ўсимлик униб чиқа бошлашдан такомиллашгунча давом этган вақтда келади. Шунинг учун Наврўз оламнинг бошланиши ва яратилишига далил қилинган» дея изоҳлайди.


Қадим-қадимдан Наврўз холис ниятли кишиларнинг севимли айёми бўлиб келган. Ўша кунларда ҳатто уруш-жанжаллар ҳам тўхталган, гина-қудратлар кечириб юборилган. Шоҳлар эл ичидан энг муносиб кишиларни тақдирлашган, айрим маҳбусларнинг гуноҳидан ўтишган.


МАЪНАВИЯТ ИНСОННИ КОМИЛЛИККА ЕТАКЛАЙДИ

Миллий тарихий тафаккур
Жамият

Ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом, ҳеч кимдан кам бўлмасдан, бошини баланд кўтариб яшайдиган, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга, халқимиз интилаётган келажаги буюк давлатни барпо этишга баркамол авлодгина қодир бўлади.


 


Ислом Каримов



Адабий жараён ва ёш авлод тарбияси

Миллий тарихий тафаккур
Жамият


Халқ тарихини чуқур ўрганиш, маънавий  қадирятларни  тиклаш, ёшларни маданий меросга ҳурмат, миллий анъаналарга эътиқод, она Ватанга онгли муҳаббат руҳида тарбиялаш бизнинг мамлакатимизда – Ўзбекистонда жамиятни буюк истиқболга элтувчи ишончли йўл, замини мустаҳкам ижтимоий омиллардан, деб эътироф этилади.


 



Юксак маънавият - енгилмас куч

Миллий тарихий тафаккур
Жамият


Маънавият соҳасидаги ислоҳотлар ҳам босқичма-босқич, тадрижий асосда амалга оширилмоқда. Ўтган 22 йил давомида мустақиллик биз учун энг улуғ, энг азиз қадрият бўлиб, миллий ўзлигимиз, ор-номусимиз, ғурур-ифтихоримиз тимсоли, эзгу орзу-интилишларимиз, ютуқ ва марраларимизнинг ҳаётбахш манбаи сифатида шу муқаддас заминда яшаётган барча ватандошларимиз қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллади. Мустақиллигимизни қўлга киритгач, мамлакатимиз ўтмишига, халқимизнинг бой тарихий меросига, миллий маънавий қадрият ва анъаналарга бўлган муносабатимиз тубдан ўзгарди. Истиқлол даврида миллатимиз ва халқимизнинг ғурури, у ҳақдаги барча тарихий ҳақиқатлар тикланди. Миллий байрам ва урф-одатларимиз яна маънавий мулкимизга айланди. Азиз авлиёларимизнинг қаровсизликдан нураб, деярли йўқ бўлиб кетиш арафасига келиб қолган мақбаралари, масжид ва мадрасалар тубдан таъмирланди.


 



Инсоннинг ижодий тафаккурини шакллантиришда маънавий мероснинг ўрни

Миллий тарихий тафаккур
Жамият

 


         Ижодий тафаккур инсонга хос энг муҳим хусусиятлардан бири. Бу хусусиятдан махрум бўлган инсон бамисоли ҳамма ишни кўр-кўрона бажарадиган қулга айланиб қолади. Шунинг учун Президен Ислом Каримов “Энг даҳшатли қуллик – бу фикр қарамлиги, тафаккур қуллиги”[1] деб таъкидлаган. Ижодий тафаккур соҳиби ўз мустақил фикрига эга бўлади. У ҳаётга, одамларга эркин муносабатда бўлиб, ҳар қандай воқеа-ходиса юзасидан ўз фикрини эркин ифода қила олади ҳамда жамиятни маънавий янгилаш, одамларнинг онгу-тафаккурини юксалтириш, эзгу ғоялар тантанасини таъминлаш муҳим шартидир. Шунинг учун ҳозирги вақтда мамлакатимиз ҳуқуқий демократик жамият қуриш жараёнида ижодий тафаккур ривожига алоҳида эътибор берилмоқда.


 



Иллатларни бартараф этиш ёшлар камолотининг омили сифатида (Давоми)

Миллий тарихий тафаккур
Жамият

“Ўзбек халқи асрлар давомида барча халқлар билан иноқ яшаган, дўстона ҳамкорликда бўлган, инсонпарварлиги, меҳнатсеварлиги, меҳмондўстлиги, меҳр оқибати, холис ёрдам учун доим тайёрлиги билан бошқа қардош халқларнинг ҳурмат-эътиборини қозонган, таҳсинга сазовор бўлган. Унинг мана шундай олижаноб шаънига ҳеч кимнинг доғ туширишига йўл қўймаслигимиз керак”. (Ўша асар, 153 бет).


 



Иллатларни бартараф этиш ёшлар камолотининг омили сифатида

Миллий тарихий тафаккур
Жамият

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобида фазилат-ижобий хислат, яхши сифат ёки хусусият-деб талқин этилса, иллатга эса –тандаги дард, касаллик, хасталик, –жисмоний ёки руҳий камчиллик, нуқсон,  айб – деб изоҳ берилган.


 



Глобаллашув ва миллий тарихий тафаккур (Давоми)

Миллий тарихий тафаккур
Жамият

 Миллий ўз-ўзини англаш –бу энг аввало, миллий манфаатлар нималардан иборатлигини тушуниб етиш, чуқур идрок этишдир. Миллий манфаатлар-миллат тарихини тўғри тушуниш, унинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий манфаатларини ҳозир ва келажакда ҳимоя қилиш йўлларини билиш ва шу мақсадлар асосида бирлашишдир.