топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ЧЕТ ТИЛ ЎРГАТИШ ЖАРАЁНИДА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ

Блог им. murodilla85

ЧЕТ ТИЛ ЎРГАТИШ ЖАРАЁНИДА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ


Якуббаев Муродилла,


Наманган Давлат унверситети


Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг таълимга бўлган эътибор кучайди. Таълим тизимида туб ўзгаришлар амалга оширилди. Узлуксиз таълим тизими, яъни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олдига қўйилган замонавий талабларга мувофиқ, мазкур таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини ошириш, илм-фаннинг сўнгги ютуқларини амалиётга жорий этиш орқали ижодкор, ижтимоий фаол, юксак маънавиятли баркамол шахсни камолга етказиш каби муҳим вазифаларни амалга ошириш назарда тутилади.


Айни вақтда Республика ижтимоий ҳаётига шиддатли тезликда ахборотлар оқими кириб келмоқда. Ахборотларни тезкор суръатда қабул қилиш олиш, уларни таҳлил қилиш, қайта ишлаш, назарий жиҳатдан умумлаштириш, хулосалаш ва ўқувчига етказиб беришни йўлга қўйиш таълим тизими олдида турган долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.         


Ушбу вазифаларни муваффақиятли ҳал этилиши таълим-тарбия жараёнида замонавий таълим технологиялардан фойдаланишни тақозо этади.


Таълим-тарбия жараёнига замонавий педагогик технологияларни қўллаш, аввало, ушбу технологиялардан бохабар бўлишни талаб этади.


Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари таълим-тарбия жараёнида бугунги кунда қуйидаги технологияларда фойдаланилмокда:


  • модулли таълим технологияси;

  • хамкорликда ўқитиш технологияси;

  • дидактик ўйин технологиялари;

  • муаммоли таълим технологиялари.


Таълим жараёнида мунозарали дарсларни икки хили: (а) илмий мунозара дарслари ҳамда (б) эркин фикрлаш дарслардан фойдаланиб келинмоқда.


Чет тил таълимида ахборот технологиялардан кенг фойдаланиш (информатизация) яхши самаралар беради. Бинобарин, ўқувчиларга грамматик ходисаларни ўргатиш жараёнида қуйидаги ахборот технологиялардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир: компьютер технологияси (интернет тармоғи), очиқ мунозара, экскурсия, аукцион, матбуот конференцияси, конкурс, орзу-ният, шеърият дарслари ва ҳ.к..


  Таълим-тарбия жараёнига педагогик технологияларни тадбиқ қилиш юқорида қайд этилган долзарб муаммони ижобий ҳал этишга хизмат қилади.


Педагогик фаолиятни лойиҳалашга нисбатан нисбатан технологик ёндошув қуйидаги босқичда олб борилади:


-                       Педагогик фаолият жараёнини умумий, етакчини мақсадини белгилаб олиш;


-                       Педагогик фаолият жараёнини умумий мақсадига таянган ҳолда маълум вақт оралиғида ташкил этувчи фаолият йўналиши, унинг ички хусусиятларини инобатга олиш асосида, хусусий, жузъий мақсадларини белгилаш;


-                       Таълим олувчиларнинг назарий билим ва амалий фаолият кўникмаси ҳамда малакасини ташхислаш.


Ахборот технологияларининг ривожланиши билан дарс жараёнида Интернетдан фойдаланиш ҳам тадбиқ этилмоқда. Чет тилларини ўқитишда интернетдан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Интернет тил ўрганувчиларга табиий тил муҳитини яратиб беради. Бу борада Интернет катта имкониятларга эга, лекин бундай дарсни ташкиллашда машғулотнинг дидактик мақсадлари, ўқувчиларнинг билиш фаолияти хусусиятлар эсдан чиқмаслиги керак.


Масалан:


-                       интернет материалларидан таълим жараёнида фойдаланиш;


-                       ўқувчилар маълумотларни мустақил излаб топишлари учун имкон яратиш;


-                       интернетдаги овозли матнларни тинглаш, ўқувчиларнинг сўз бойлигини орттириш;


-                       чет тилларини ўрганишга бўлган мотивақияни ошириш ва ҳоказолар.


          Юқоридагилардан шуни хулоса қилиш мумкинки, чет тил ўргатиш жараёнида замонавий технологиялардан фойдаланиш чет тил дарсларида ўкувчиларнинг сўз бойлигини ошишига, сўзларнинг ассоциациясини тушуниб етишга,  ўкувчилар нутқидаги тил материали (лексика, грамматика, фонетика)га оид хатоларни бартараф этишга ёрдам беради.


 


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР


 


  1. Инновацион технологиялар ёрдамида таълим самарадорлигини ошириш йўллари //  А.Авлоний номидаги Республика ўқитувчилар малаксини ошириш институти. Методик қўлланма. –Тошкент, 2004. –– Б.13-14

  2. Янги педагогик технология: таҳлил, таъриф, мулохазалар //  Мақолалар тўплами. –Тошкент, 2000. – Б. 37-39.


 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.