топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Илтижо

Блог им. mumtoz

Ойгул Қиличева — 1995 йилда Шеробод тумани Хўжақия қишлоғида туғилган. Ҳозирги кунда Шеробод транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида таҳсил олмоқда. Шеърлари республика ва вилоят газеталарида кўплаб чоп этилган. Ойгулнинг «Кўнгил навоси» номли шеърий тўпламига кирган шеърлари аллақачон мухлисларига етиб борган.


 


Мазкур шеърлар муаллифнинг янгм тўплам учун ёзган ижод намуналаридан. Марҳамат, сиз ҳам ўқиб баҳраманд бўлинг.


 


ИЛТИЖО   


 


Нияти тугамас экан инсоннинг,


Тилаги тугамас экан инсоннинг,


Барчаси тугайди бир кун ишонинг


Онамлаб ҳеч қачон йиғлаб юрмайин,


Онамнинг юзида дард-ғам кўрмайин!


 


Неки юмуш бўлса гарданимга орт,


Тизгинсиз қуюндек сочларимдан торт,


Жон Аллоҳ отам деб берма менга “дод”


Отамга умр бер, бер унга бардош,


Отам деб кўзимда тўкмай зарра ёш.


 


Отамнинг умрини узун қил, узун,


Онам дардлар чекиб бўлмасин маҳзун.


Фарзандин роҳатин, қувончин кўрсин


Сояйи давлатим, бошимга тож қил,


Умри-ю, ризқига доим ривож қил!..


 


Отам ҳам онам бор, қўша бахтим бор,


Давру давроним бор, синмас тахтим бор,


Юракда шиддату, сўнмас аҳдим бор,


Отамнинг умрини кам қилма ҳаёт,


Онамнинг кўзига нам берма ҳаёт!


 


Тангрим, ёлбораман, бордир сўрорим,


Отаю-онамдир ғурурим, орим.


Илтижолар этсам етсайди зорим,


Меҳрибонларимни асра Аллоҳим,


Умрларин узун қилгин илоҳим!!


 


Ойгул Қиличева

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.