топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Тил ҳақида

Блог им. samisi14

      Тафаккур- инсоннинг бутун ҳаётий ва ижодий фаолиятини идора қилувчи онгий камолот ўлчовидир. Унга фақат билим олиш, ҳаётни кузатиш, уни ўқиш ва уқиш, яхши ва ёмонни таҳлил қилиш, улардан хулоса чиқариш орқали эришилади. Тафаккур ақл тарозиси бўлган тил орқали намоён бўлади. Сизнинг сўзлаган сўзингиз, айтган фикрингиз тафаккурингизнинг, ақл-идрокингизнинг, онгингизнинг ойинасидир.


        Тил ҳақида, фаҳм-фаросат, тафаккур ҳақида алломаларимиз ўз меросий манбаларида шундай ёзадилар:


Инсон нотиқлиги, саодат тилдан,


Назокат тилдандир, нафосат тилдан,


Ҳаёт сабоқлари кўрсатур шуни,


Дўзах тилдан эрур ва жаннат тилдан.


 


Икки нарса ажратади инсонларни ҳайвондин,


Инсонлиги билинади ҳунар ила забондин,


Шундай экан, кишиларнинг энг улуғи ҳунарманд,


Ёки сўзга чечан киши, фикри равон, тили қанд.


(Ибн Сино.Фаросат илми ҳақида.)


 


 


Одобли инсон барча одамларнинг яхшисидир,


Ва барча халқлар учун ёқимлидир.


У мансабдор кишилардан гўзалроқ ва


Бадавлат одамлардан ҳурматлироқдир.


(А.Навоий. Маҳбуб ул-қулуб.)


 


Гўзаллик юзда эмас, эй биродар,


Сўзи ширин киши ҳар кимга ёқар.


Сўзинг оз бўлсин-у, маъноли бўлсин,


Эшитганлар қулоғи дурга тўлсин.


 


Сўзинг бўлса кумуш, жим турмак олтин,


Миси чиққай сўзинг кўп бўлса бир кун.


Кўпайган сўзнинг бўлғай тўғриси оз,


Шакарнинг кўпидан ози бўлар соз.


(А.Авлоний. Туркий гулистон ёхуд ахлоқ.)


 


 

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.