топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Кичкинтойда диареями?

2016 йил "Соғлом она - соғлом бола йили"
Диарея эрта ёшдаги болалар ўлимига сабаб бўладиган пневмониядан кейинги иккинчи ўринда турувчи касалликдир. Ҳисоб-китобларга қараганда, ҳар йили 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида диарея билан касалланишнинг 4 миллиардга яқин ҳолати рўй беради. Ҳар йили у 5 ёшгача бўлган 1,5 миллион нафардан зиёд болалар ўлимига сабаб бўлиб, бу 5 ёшгача бўлган болалар ўртасидаги барча ўлим ҳолатларининг 17 фоизини ташкил этади. Болалар катталарга қараганда кўпроқ ҳолларда диареядан ўлади, чунки уларнинг организми тез сувсизланади ва кучсизланади.

Диареяни оғиз орқали юқадиган микроблар, айниқса нажасдаги микроблардан келтириб чиқаради. Кўп ҳолларда бу нажасдан ҳимояланмаган, гигиена усуллари нотўғи қўлланиладиган, тоза ичимлик суви бўлмаган жойларда ҳамда гўдак кўкрак сути билан овқатлантирилмаганда рўй беради.
Дастлабки олти ойда фақат кўкрак сути эмадиган ва ўз вақтида барча керакли эмлаш дориларини олган болалар диареяга кам чалинади. Диарея билан касалланган болаларга кўп миқдорда суюқлик ва овқат, ҳамда сувсизланишни олдини олиш ва даволаш учун эритиб оғиз орқали ичириладиган маҳсус аралашма ва цинк бериш лозим. Бу касалликнинг оғир кечишини олдини олади.
Тиббиёт ходимлари ва нодавлат ташкилотлари оилаларда ва маҳаллаларда диарея нимадан келиб чиқиши, касаллик бошланиши билан уни дарҳол даволаш муҳимлиги ҳамда бу касалликларни олдини олиш тўғрисида тушунтириш ишлари, тиббий савиясини оширишга катта ҳисса қўшишлари мумкин.
Барчамиз диарея билан касалланиш даражасини пасайтириш йўлида саъй-ҳаракатларимизни бирлаштирсак, болаларнинг ҳаётга, соғлом бўлишга ва ривожланишга бўлган ҳуқуқини энг намунали даражада таъминлай оламиз.
Ҳар бир оила қуйидагиларни билиши лозим:
Диареядан билан касалланган болаларда ўлим ҳолатларининг асосий сабаби сувсизланиш ҳисобланади. Диарея бошланиши билан болага озиқ-овқат ва суюқликни одатдагидан кўра кўп бериш керак.
Бола бир соат давомида бир неча бор ичи сувсисон суюқ кетса, ёки нажасида қон бўлса, боланинг ҳаёти хавф остида бўлади. Бу ҳолда малакали тиббиёт ходимнинг шошилинч ёрдами керак бўлади.
Ҳаётнинг дастлабки олти ойида фақат кўкрак билан эмизиш ва олти ойдан кейин ҳам кўкраксути ва қўшимча овқатларни бериш диарея билан боғлиқ асоратларни камайтириши мумкин. Ротавирусли инфекцияга қарши эмлаш шу вирус келтириб чиқарувчи диарея оқибатида ўлим ҳолатларини камайтиради. А витамини ва цинк қўшимчаси диарея билан касалланишни камайтириши мумин.
Диареяга чалинган бола 10-14 кун давомида орал регидаратация тузи эритмасини ва ҳар кунлик цинк таблектаси олиши лозим..
Диареяни олдини олиш учун гўдаклар ва кичик ёшли болалар нажаси ҳожатхонага тўкилиши ёки ерга кўмилиши лозим.
Гигиена қоидаларидан тўғри фойдаланиш ва хавфсиз ичимлик сувидан фойдаланиш диареядан ҳимоя қилади. Ёзилишдан ва нажас билан алоқа қилишдан сўнг ҳамда овқат таёрлаш ёки болаларни овқатлантиришдан аввал қўлни совун ёки унинг ўрнини босувчи восита, масалан қўл билан ювиб олиш лозим.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.