топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Кичкинтой саҳарда уйғонса...

2016 йил "Соғлом она - соғлом бола йили"
Тонг отиб улгурмасидан чақалоғи кўзини очиб оладиган ота-оналар учун уйғотувчи қўнғироққа ҳожат ҳам қолмайди. Ўз вақтидан эртароқ уйғониб олиш кўпчилик гўдакларнинг одати.
Аммо бир ёшгача бўлган чақалоқларнинг 10 – 15 фоизи эса ташқи таъсирларга таъсирчан бўлади ва барвақт уйғониб олади.

Тадқиқотлар натижаси бундай серҳаракат ва сезгир болаларнинг эрта оёқ чиқаришини кўрсатмоқда. Аммо педиатрлар боланинг уйқу режимини нормаллаштириш зарурлигини таъкидлашади. Қуйида сизни бунинг усуллари билан таништирамиз. Барча тавсиялар «Гўдак уйқуси» китоби муаллифи Ребекка Уэлтон тажрибасига асосланган.

Боланинг овқатланиш вақтига эътиборли бўлинг
Бунинг боши сабаби – гўдакнинг тунги уйқуни яхши кўриши ва тун ярмидан оққанда овқатланишдан ҳам воз кечиши ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳолат асосан 6-8 ойлик болаларда кўп учрайди. Улар қорни оч қолгани туфайли одатда тонгги 6 ва 7:30 атрофида уйғониб олишади.
Ташқи таъсирларни ўрганинг
Эҳтимол, гўдакни қуёш нурлари, кучли ёруғлик ёки қушларнинг чуғурлаши, кўчанинг шовқин-сурони безовта қилаётгандир. Уйғотувчи қўнғироқ – будильникни бола одатда уйғонадиган вақтдан 10 дақиқа аввалроққа тўғирлаб, уйғонинг ва бу таъсирларни ўрганинг. Бола мириқиб ухлаши учун халақит қиладиган таъсирларнинг олдини олинг.
Болани эртароқ ухлатишга ҳаракат қилинг
Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, тунда эртароқ ухлаган гўдаклар тонгда кечроқ уйғонар экан. Гўдакларнинг эрта саҳардан уйғониб олишларининг бош сабаби уларнинг жуда ҳолдан тойиб ва кеч уйқуга кетишларидир. Шу боисдан боланинг уйқу вақтини босқичма-босқич эртароққа кўчириш керак. Ухлаш вақтини биринчи кун 20 дақиқа, агар ўзгариш сезилса, иккинчи кун яна 20 дақиқа олдинга суринг. Шу орқали болангизнинг уйғониш вақтини ўзингиз учун қулай вақтга тўғирлаб олинг.
Боланинг уйқусини бузманг
Кўпчилик ота-оналар боланинг уйқусини бузсам, уни кечгача олиб ўтириб, кейин ухлатсам, фарзандим хотиржам ухлайди ва саҳарлабдан уйғониб олмайди, деб ўйлашади. Аслида улар қаттиқ янглишишади. Аксинча, ота-оналар бу орқали болани қисқа уйқуга ўргатиб қўйишади. Шу сабабли, бола ухлаётганда унинг уйғониш вақтидан чўчиб, безовта қилманг.
Болани қайта ухлашига ёрдам беринг
Жуда эрта уйғониб олган боланинг эътиборини тортманг. У каравотда бўлса, уни кузатиб, ўз-ўзи билан овунишига қўйиб бериш керак. Агар у йиғласа, уни ухлатишга уриниб кўриш зарур.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.