топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Гўдакни кўкрак сути ёки сунъий билан боқиш афзалроқми?

2016 йил "Соғлом она - соғлом бола йили"

Кўкрак сути билан озиқлантирилаётган чақалоқлар сут аралашмаси билан озиқлантириладиган гўдаклардан фарқли улароқ соғлом бўлади, яхши ривожланади.
Чақалоқларнинг аксарият қисми ҳаётнинг илк 6 ойи давомида фақат кўкрак сути билан озиқлантирилганда, яъни бошқа ҳеч қандай суюқлик, ҳатто сув ҳам бермасдан фақат кўкрак сути бўлганда, ҳисоб-китобларга қараганда ҳар йили камида 1,2 миллион нафар боланинг ҳаёти сақлаб қолинган бўларди. Болалар икки ёш ва ундан катта ёшга етганга қадар кўкрак сути билан озиқлантирилганда миллионлаб болаларнинг соғлиғи ва ривожланиши янада яхши бўларди.

Кўкрак сути билан озиқлантирилмаган чақалоқларнинг касалланиш эҳтимоли юқори бўлиб, бу уларнинг ўлиши ёки ногирон бўлиб қолиши ҳолатини оширади. Кўкрак сути билан озиқлантирилган чақалоқлар она сути орқали касалликлардан ҳимояга эга бўладилар.
Сунъий озиқлантириш имкони, тоза сув бўлиши, болалар учун мўлжалланган сутли аралашмалар тайёрлаш учун тегишли гигиеник шароитлар бўлса ҳам, Кўкрак сути билан озиқлантириш -чақалоқларни озиқлантиришнинг табиий ва тавсия қилинадиган усулидир.
Она ВИЧ-инфекцияга чалинган ҳолда у кўкрак билан эмизганда боласига ВИЧ юқтириши мумкин. Маслаҳат ва тавсиялар унга барча ҳолатларни ўйлаш ҳамда озиқлантиришнинг қайси тури бола учун энг намунали ва ўзи учун қулайлиги тўғрисида асосланган, ўйланган қарор қабул қилиш имконини беради.
Деярли ҳар бир она кўкрак билан эмизишни уддалайди. Барча оналар ва айниқса кўкрак билан эмизишда ўзига ишонмаганлар боланинг отаси, оила аъзолари, дўст ва қариндошлар томонидан маънавий ва амалий қўллаб-қувватланиши лозим. Тиббиёт, ижтимоий соҳа ходимлари, ҳотин-қизлар ташкилотлари ва иш берувчилар ҳам кўмаклашиши мумкин.
Ҳар бир она қуйидагиларни билиши лозим:
Кўкрак сути Сизнинг фарзандингиз учун энг аъло овқатдир! Доя туғруқдан сўнг болани Сизга оғизсути (илк сут) билан эмизиш учун беришини сўранг, чақалоқ учун бу жуда муҳимдир. Кўкрак сути билан озиқлантиришни аввалдан бошлаш оналарга туғруқдан кейинги даврда ўзларини тез тиклаб олиш имконини беради.
Болани у талаб қилгандаёқ кўкрак билан эмизиш лозим. Она кимдир «сутнинг сифати ва миқдори ёмонлигини» баҳона қилиб болалар учун мўлажжаланган овқат беришни маслаҳат берганда рад жавобини бериши керак. Бундай гаплар нотўғри. Деярли ҳар бир она кўкрак сути билан эмизишни уддалайди. Болани кўкрак сути билан озиқлантириш янада кўп сут ҳосил бўлишига олиб келади.
Кўкрак билан эмизиш чақалоқлар ва кичик ёшдаги болаларни кўплаб хавфли касалликлардан ҳимоя қилишга ёрдам беради ва бола иммунитетини мустаҳкамлайди. Шунингдек, бу она ва бола ўртасида ўзига хос алоқани ўрнатади. Сунъий озиқлантириш ва болага кўкрак сути ўрнини босувчи воситалар бериш бола саломатлиги ва ҳаётига хавф туғдириши мумкин.
Аёл ВИЧ билан хасталанган бўлса, кўкрак билан озиқлантиришда инфекцияни боласига юқтириш хавфи бор. Бола илк олти ой давомида ҳам кўкрак сути, ҳам бошқа суюқликлар ва маҳсулотлар билан озиқлантирилганда бундай хавф фақат кўкрак сути билан озиқлантиришга қараганда кучлироқ бўлади. Шу сабабли илк олти ой давомида бола фақат кўкрак сути билан озиқлантирилиши тавсия этилади.Кўкрак сути ўрини босувчи воситалар (болалар овқати) билан озиқлантириш фақатҳақиқий, арзон, барқарор ва хавфсиз шароит бўлгандагина ишлатиш мумкун.
Уйидан узоқда меҳнат қилаётган аёл гўдакни кўкрак сути билан озиқлантириш мумкун. У гўдак билан бирга бўлганда тез-тез кўкрак сути билан эмизиши керак.Она ва бола бир-биридан узоқ бўлганда она кўкрак сутини соғиб бериши ва болани парвариш қилаётган шахс эса болага тоза ва ҳавфсиз шароитларда сут билан болани овқатлантириши керак.
 
Олти ойдан сўнг болалар қўшимча озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишни бошлагач, кўкрак сути билан озиқлантиришни икки ёшгача ва ундан ортиқ давргача давом эттириш лозим, чунки у озуқавий моддалар, энергиянинг муҳим манбаи ва касалликлардан ҳимоядир.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.