топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Болаларда пневмония

2016 йил "Соғлом она - соғлом бола йили"
Пневмония – ўпкани тўқималарин шикастловчи ўткир респиратор инфекция тури. Ўпка альвеола деб номланувчи кичик халтачалардан иборат бўлиб, соғлом одам нафас олганда ҳаво билан тўлади. Инсон пневмония билан касалланганда альвеолалар йиринг ва суюқликка тўлади, бу нафас олишда оғриқ беради ва кислород келишини чеклайди.
Пневмония бутун дунёда болалар ўлимига энг асосий сабабдир. Ҳар йили у 5 ёшгача бўлган 1,1 миллион нафар болалар ҳаётини нобуд қилади, бу 5 ёшгача бўлган болалар ўртасидаг барча ўлим ҳолатларининг 18 фоизини ташкил этади.

Болаларда пневмония бир қатор инфекция томонидан, шу жумладан вирус, бактерия ва замбуруғлар билан қўзғатилади. Вируслар пневмониянинг энг тарқалган сабабидир.
Пневмония кўпгина усуллар билан тарқалиши мумкин. Одатда боланинг бурни ёки томоғида бўлган вирус ва бактериялар нафас олишда ўпкага ўтиши мумкин. Улар йўтал ёки аксириш орқали ҳаво-томчи йўли билан ҳам тарқалиши мумкин.
Пневмония кўп ҳолларда шамоллаш ёки грипп каби респиратор инфекция таъсири остида пайдо бўлади. Пневмония билан хасталанган болаларнинг аксарияти тез ва тўлиқ соғайиб кетади. Соғлом болаларнинг аксарияти ўзининг табиий ҳимояси туфайли инфекцияга қарши кураша олсада, иммун тизими суст бўлган болаларнинг пневмонияга чалиниш эҳтимоли юқори бўлади.
Боланинг иммун тизими тўлиқ ёки лозим даражада овқатланмаслиги оқибатида кучсизланиши мумкин. Айниқса бу фақат кўкрак билан эмизилмайдиган гўдакларга таалуқли.
ВИЧ-инвекция ва қизамиқ каби касалликлар билан аввал оғриганболада пневмония билан хасталаниш эҳтимолини кўп бўлади.
Атроф-муҳитдаги қуйидаги омиллар боланинг пневмонияга мойиллигини оширади: хоналар ичида биомасса (масалан, ёғоч ёки гўнг)дан олинадиган ёқилғи ёрдамида овқат тайёрлаш ёки иситиш оқибатида ҳавонинг ифлосланиши, аҳоли кўп истиқомат қиладиган уйларда яшаш, ота-онанинг чекиши.
Барчамиз пневмония билан касалланиш ҳолатини камайтириш йўлида саъй-ҳаракатларимизни бирлаштирсак, болаларнинг ҳаётга, соғлом бўлишга ва ривожланишга бўлган ҳуқуқини энг намунали даражада таъминлай оламиз.
Ҳар бир оила қуйидагиларни билиши лозим:
Болаларни пневмониядан ҳимоя қилиш мумкин. касалликниоддий чоралар билан олдини олиш вака ал бўлганда қиммат бўлмаган дори воситалари ва тиббий парвариш билан даволаш мумкин.
Болаларда пневмонияни олдини олиш болалар ўлимини камайтириш стратегиясининг муҳим қисмидир. B типидаги гемофил инфекция (Hib), қизамиқ ва кўкйўталга қарши эмлаш пневмония профилактикасининг энг самарали усулидир.
Ҳаётнинг дастлабки олти ойида фақат кўкрак билан эмизиш ва олти ойдан кейин ҳам кўкрак билан озиқлантириш пневмония билан боғлиқ касалланиш ҳолатини камайтиради.
Тўғри овқатланиш боланинг табиий ҳимоясини яхшилашда эътибор қаратилиши лозим бўлган омил бўлиб, бола ҳаётининг илк олти ойи давомида фақат кўкрак билан эмизилиши лозим. Бунга қўшимча равишда пневмония профилактикасида кўкрак билан озиқлантириш касаллик давомийлигини қисқартириши мумкин.
Хоналардаги ҳавонинг ифлосланиши йўқотиш (масалан, тутун чиқариш печларини ўрнатиш) каби экологик омилларга эътибор қаратиш ҳамда аҳоли зич истиқомат қиладиган турар жойларда тўғри гигиена қоидаларини тарғибот қилиш пневмония билан хасталанган болалар миқдорини камайтиришга хизмат қилади.
Пневмониянинг аломатлари ва белгилари фарзандингиз ёши ва пневмония сабабига қараб турлича бўлиши мумкин.
Болаларда қуйидаги аломалатларнинг бири ёки бир нечтаси кузатилади:
  • Юқори ҳарорат;
  • Тез ва/ёки қийналиб нафас олиш – фарзандингиз оғир нафас ола бошлайди, сиз буни у нафас олганда қовурғалари «ичкарига ботиши»да кузатишнгиз мумкин;
  • Йўтал;
  • Қайт қилиш;
  • Одатдагидан ортиқ чарчаш ёки безовталик қилиш;
  • Кўкракда, айниқса йўталганда оғриқ сезиш;
  • Қориндаги оғриқлар ва оғриқ ҳис этиш.
Болаларнинг аксарияти овқатдан бош тортади. Бу кўп ҳолларда ота-оналарни хавотирга солади, лекин шуни эсда тутингки, фарзандингизни овқатлантиришни давом эттириш лозим. Муҳими, болага сувсизланишни олдини олиш учун кўпроқ суюқлик бериш лозим.
Фарзандингиз даволанаётганда:
  • Унинг нафас олиши янада қийинлашганда;
  • Фарзандингиз жуда бўшашиб қолса бўлса ёки уйқучан, уни уйғотиш қийин бўлса;
  • Қайт-қайта қусса ёки суюқлик ича олмаса;
  • Касалликнинг у ёки бу босқичида сиз фарзандингиз аҳволидан хавотирлансангиз;
  • Ёки бошқа саволлар туғилса врачга мурожаат қилишингиз лозим.
Айрим болаларни бир неча кундан сўнг текширувдан ўтказиш лозим. Врачингиз қачон келишни айтади.
Қуйидаги асосий жиҳатларни унутмаслик лозим:
  • Пневмонияга чалинган болаларнинг аксарияти тез ва тўлиқ соғаяди;
  • Фарзандингиз пневмонияга чалинган бўлса унга тинчликни таъминлаш лозим;
  • У тез-тез оз миқдорда суюқлик ичиши лозим;
  • Йўталга қарши дорилар пневмонияга чалинган болаларга ёрдам бермайди;
  • Врач томонидан антибиотиклар қабул қилиш курси тайинланган бўлса, уни бошлаш ва якунига етказиш жуда муҳим.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.