топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

Жахолатга қарши маърифат.

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Жамият
«Фикрга қарши фикр, ғояга қарши қоя, жахолатга қарши маърифат».
                                                                                              И.А.Каримов.
 Дарҳақиқат, дунё яралибдики яхшилик ва ёмонлик, ёвузлик ва эзгулик, жахолат ва маърифат бир-бири билан курашиб келади. Баъзида ёвузлик ғалаба қозонса, баъзида эзгулик ғалаба қозонади. Инсон қалбида ҳам мана шундай фикрлар, ғоялар бор, булар жахолат ва маърифат деб аталади. Маълумки, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун аввало, киши организмида унга қарши иммунитет ҳосил қилинади. Агар касаллик чалинса, уни даволайдилар. Тўғри баъзида асоратлари қолади, лекин вақт ўтиши билан бу асоратлар ҳам кетади. Бу ўхшатиш билан мен инсон қалбига чалинган жахолатни тузатгандан кўра, балки уни олдини олишни асосий мақсад қилиб олишимиз кераклигини таъкидламоқчиман. Зеро, халқимизга бир нақл бор «Тиғ яраси битади, аммо дил яраси битмайди». Биз ҳозирдан ёшларимизни она Ватанга мухаббат, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг динига садоқат руҳида тарбиялаш учун таъбир жоиз бўлса, аввало уларнинг қалби ва онгига мафкуравий иммунитетни кучайтиришимиз зарур. Токи ёшларимиз миллий ўзлигини, шу билан бирга, дунёни чуқур англайдиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишсин. Анна шунда жохил ақидапарастларнинг «даъвати» ҳам, ахлоқ-одоб тушунчаларни рад этадиган, биз учун уларга ўз таъсирини ўтказа олмайди.
Ҳасад бу жахолатнинг бир туридир. Қайсики инсон ўзгаларга ҳасад билан боқса, бу унинг қалбига жахолатни уйғотади, шунда унинг қалбини бузғунчи ғоялар эгаллайди. Бу эса инсонни жарликка элтади. Бу дунёда қилган барча яхшиликларимиз ҳам ҳасад туфайли йўқ бўлиб кетади. Ҳали эндигина юришни бошлаган, аста-секин гапира оладиган, вақт ўтиши билан чопқиллаб тенгдошлари билан ўйнайдиган болакайкарга бошқаларга нисбатан ҳавас билан боқишга ўргатиш керак деб ўйлайман. Чунки ҳали унинг хотираси «оппоқ қоғоз» сингари, агар биз ўша «оппоқ қоғоз»га яхшиликни даъват этувчи ғояларни сингдирсак, ўйлайманки ёшларимиз келажакда ватанимизни эъзозлайди, уни кўкларга кўтаради. Бу келтирилган фикрлар орқали асосий мақсадимиз бўлган миллий мафкуравий иммунитетни аввало оилада таррбиялашимиз зарур деб ҳисоблайман. Оила муҳитида маънан етук камол топган фарзанд, ўйлайманки ҳаётда ҳар қандай тажовузлардан ҳимоя қила олишини яъни ўз-ўзини ҳимоя қила олади.
«Ёш авлодимизни турли тажовузлардан, хусусан маънавий тажовузлардан ҳимоя қилиш ҳақида гапирганда, нафақат халқимизни улуғлайдиган буюк хусусиятлар, айни пайтда унинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатган, эски замонлардан қолиб келаётган номаъқул одатлар ҳақида ҳам очиқ сўз юритишимиз зарур. Биринчи навбатда худбинлик ва лақайдлик, коррупция ва манфаатпарастлик, бошқаларни менсимаслик каби иллатлардан жамиятимизни бутунлай халас этиш тўғрисида ўйлашимиз лозим » дея таъкидлайди давлат рахбари. Хўш бу келтирилга сўзларга ҳар биримизнинг қандай диққат қилишимизни билмадим, лекин менимча айнан шу лоқайдлик, худбинлик бизнинг эътиборсизлигимиз орқали келиб чиқаяпти. Чунки ҳар бир қилинган амалга аввалоэътибор бериш зарур, агар қилинган камчиликларга эътибор қилмай, уни бартараф этиш ёки келгусида такрорламаслик чораларини  кўрмасак, бу бизнингча эътиборга олинмаган камчиликларимиз бора-бора катталашади, худи «озон қатламининг туйнугига» ўхшаб. Бу ўз-ўзидан кўриниб турибдики маърифатли бўлиш, юксак маънавиятли бўлиш, ҳалол инсон бўлиб, халқ учун, ватан учун фидоий инсон бўлиб етишишимиз даркор. Зеро азал-азалдан очиқкўнгил, самимий ва меҳнаткаш, яхшиликни юксак қадрлайдиган халқимизга маърифатли бўлиш, жахолатга қарши маърифат билан жавоб бериш ва доимо шундай хислатлар билан қолиш албатта ярашади, ўзбек номини, ўзбек илм-фани ва маданиятини бир сўз билан айтганда, халқимизнинг юксак салоҳиятини, унинг қандай буюк ишларга қодир эканини дунёга намойиш этади, кўрсатади.
 «Бу ёруғ оламда энг буюк жасорат нима, деган саволга, ҳеч иккиланмасдан, энг буюк жасорат- бу маънавий жасорат, деб жавоб берсак, ўйлайманки, янглишмаган бўламиз ».                
                                                                                     И.А.Каримов
 Давлат рахбарининг «Юксак маънавият енгилмас куч» асарида келтирилган бу фикрларни мушохада қилсак, бунда ҳар биримизга «иншо мавзуси» ва «энг буюк жасорат», буларнинг бир-биридан қандай боғлиқлиги бор деган савол туғилиши табиий ҳол. Саволни жавобини топишга тарихга бир назар ташласак, 9-аср Ўрта Осиёда «Ренессанс» юз берди, бу даврнинг энг буюк намоёндаларидан Хоразмий, Беруний, ибн Сино, Фаробий ва Маҳмуд Хўжандий каби буюк алломаларимиз ўзларининг кашфиёт ва ихтиролари, мумтоз санъат ва адабиёт дурдоналари, мардлик ва қахрамонликлари, ақл-тафаккури бу маънавий жасоратлик маҳсулидир. Манна бизнинг андоза, мана биз қандай қилиб маърифатга эришишимиз калити. Агар биз илм олиб маънан етук, мардлик ва жасурлик хисларини тўйиб жисмонан соғлом бўлиб етишсак, бу эса бизни энг буюк жасорат сохибига айлантиради, бинобарин, маърифатга одимлайди. Зеро ҳаётда қандай вазият ёки ҳолат бўлишидан қатъий назар бизни жахолатга қарши жахолат  билан эмас, балки маърифат билан жавоб қайтаришга ўргатади. Бошқалар ҳам сиздан ўрнак олишга ошиқади. Ўзбекистон тарихими, жахон тарихига назар ташлайдиган бўлсак ҳам, ҳар иккаласида ҳам буюк жасорат эгаларини барча билади, уларнинг изидан ҳар бир инсон боришни истайди, манна шундай буюк кишилар сафида ҳар биримиз бўлишни хохлаймиз тўғрими, шунинг учун биз юксак маънавиятга эришишимиз керак деб ўйлайман.
Жахолатга қарши маърифат ҳақидаги фикр-мулоҳазаларимга якун ясар эканман, авваламбор, шуни таъкидлаб ўтай дедим, биз ҳаётда бита инсонни жаҳолат гирдобидан чиқарсак кўнглимиз қувончга тўлади. Энди бутун жамият ҳақида фикр юритадиган бўлсак, биз шу жамиятнинг юксалиши, унинг ривож топиши учун ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак деб биламан, зеро «Ватан менга Нима берди эмас, балки мен Ватанга нима бера олдим» дея баралла айтишимиз керак. Ўзимизнинг инновацион ғояларимиз билан ватан келажагини яшнатайлик, она юртимизни дунёга танитайлик, чунки биз бу мустақил юртнинг ёшларимиз.«Ватан бизники, марра бизники».         

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.