топик, блог, фотосет ёки йўналтиргич яратиш

ТТА Урганч филиали Ахборот ресурс марказида “Гиёҳвандлик аср вабоси» мавзусида 2015 йил 13 февраль куни семинар-тренинг ўтказилди.

"Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур"
Жамият
Вилоят ИИБ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бўлинмаси катта инспектори подполковник Ш.А Юсупов.Урганч туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Қодиров Ш.А.Урганч туман ИИБ шахсий таркиб билан ишлаш гуруҳи катта инспектори Қ.Ш. Тураев сўзга чиқиб, ҳозирги кунда гиёҳванд моддаларнинг тарқалишига чек қўйиш энг долзарб масалага айлангани, гиёҳвандлик ўта хавфли иллат бўлиб, кўпинча маънавий бўшлиқ пайдо бўлган жойда кенг тарқалгани, шунингдек, бу дардга иродаси бўш, ўзига ва ўзгаларга талабчанлиги йўқолган, ҳеч кимга наф келтирмайдиган инсонлар дучор бўлиши, гиёҳвандлик ер юзида кенг тарқалган, аср вабосига айланган иллат эканлиги сабаб унга қарши кураш умуминсоният масаласига айланганлиги тўғрисида гапирдилар.
Талабаларга “Адашганлар қисмати” номли фильмни намойиш қилдилар. Талабалар фильмни кўриб, бу аянчли иллатдан йироқ юришлари, даҳшатли оғу – гиёҳвандлик воситаларига берилиб кетишларини олдини олиш зарурлигини англадилар.
Фармакология, клиник фармакология ва физиология кафедраси мудири, профессор Қ.Ш.Шукруллаев, Юқумли касалликлар кафедраси мудири Ш.Р.Юсуповлар талабаларни қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.
Тадбир қизиқарли тарзда бўлиб ўтди. Бундай тадбирларни ўтказилишидан мақсад ўсиб келаётган ёш авлоднинг гиёҳвандликка қарши тарбиялашдир.

0 изоҳ

Рўйхатдан ўтганлар ва тасдиқланганларгина изоҳ қолдиришлари мумкин.